+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

МАҚСАД - ФАОЛ ҚИЗЛАР САФИНИ КЕНГАЙТИРИШ

Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида Қизлар форуми бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган беш ташаббусни амалга оширишда қизлар фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, умумтаълим мактаблари, коллеж ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фаол ва иқтидорли, шунингдек, профилактика ҳисобига олинган қизлар ҳамда уюшмаган ёшлар вакилалари иштирок этди.

Форумда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўз олиб, мамлакатимизда барча соҳаларда иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги,  тенгдош-тенгдошга тамойили асосида фаол қизлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш, бу борада Зулфия мукофоти соҳибалари  етакчи бўлишлари зарурлигини таъкидлади.

Дастлаб Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари, истеъдоди, шунингдек, истиқлол ғояларини тарғиб этишдаги фаоллиги учун 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилиши белгиланган бўлса, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармонига асосан эндиликда ушбу мукофот билан ҳар бир вилоятдан икки нафар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қиз 7 та йўналиш бўйича тақдирланади.

Ушбу танловда қатнашиш истагидаги қизлар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳар йили мукофотга номзодлар саралаш жараёнининг қуйи босқичларида 30 минг нафардан ортиқ қизлар иштирок этади. Ана шу жараёнда қизлар тенгдош дугоналари эришаётган натижалар билан бевосита танишадилар, ўзаро тажриба алмашадилар, ўз   истеъдодларини янада ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.

- Бугун вилоятимизнинг 22 нафар истеъдодли қизлари ушбу нуфузли мукофотга лойиқ деб топилган, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Уларнинг 3 нафари фан, 3 нафари таълим, 5 нафари адабиёт, 5 нафари санъат, 6 нафари маданият йўналишида мукофотга сазовор бўлган. Бундан ташқари,  Фарғона вилоятидан ана шу мукофот соҳибаси бўлган 2 нафар қиз ҳам бугун вилоятимизда яшаб, меҳнат қилмоқда.

Мукофот соҳибаларининг кейинги фаолияти, олиб бораётган илмий, ижодий ишлари самаралари, фаол ва иқтидорли қизлар сафини кенгайтиришга қўшаётган ҳиссалари, умуман, уларнинг фаолияти бўйича мониторинг йўлга қўйилган.

Турли йилларда мукофот соҳибаси бўлиб, ҳозирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган Жамила Сотқинова, Рушана Рустамова, Эркиной Рўзиматова, Дурдона Қорабоева, Саидабону Абдусаломова, Нилуфар Дадахўжаева, Саида Қулматова, Нилуфар Саматова каби қизларнинг бу борадаги фаолияти эътиборга молик.

Юлдузой Ўрмонова, Гўзалой Абдуллаева, Муҳаббат Каримова, Севара Фозилжонова, Илтижо Тоштемирова, Эъзоза Обиджонова, Дилрабо Аҳмедова сингари мукофот совриндорлари эса айни пайтда мамлакатимизнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олиш билан бирга, жамиятдаги жараёнларда фаол иштирок этмоқда.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган форумда    тенгдош-тенгдошга тамойили асосида мукофот совриндорларининг жамоат ишларидаги фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларни бартараф этишга қаратилган ишлардаги иштирокини кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

- Айни кунда Андижон давлат университетида меҳнат қиламан, - дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпиони Дурдона Қорабева. - Қизларни спортга, хусусан, гимнастикага кенгроқ жалб этиш, уларнинг юқори натижаларга эришишларига ёрдам беряпман. Мақсадим, фаол ва иқтидорли қизлар сафини кенгайтиришга кўмаклашиш, юксак мукофот соҳибаси сифатида жамиятдаги жараёнларда фаол иштирок этиш.

Форум доирасида иқтидорли қизлар томонидан тайёрланган миллий либослар, уларнинг ижодий, мусаввирлик ва инновацион лойиҳалари кўргазмалари  намойиш этилди.

 

Рушана РУСТАМОВА,

 

Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси.