+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

Энг аълочи ўқувчи ноутбук билан тақдирланди

Сўнгги қўнFироқ

25 май куни вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби Избоскан туманидаги 34-умумтаълим мактабида ҳам "Менинг мактабим - менинг уйим" шиори остида сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.

Эрта тонгданоқ мазкур билим масканига ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари, халқ таълими фахрийлари таклиф этилди.

Мактаб ҳовлиси гуллар билан безатилган. Юртимиз мадҳияси янграйди. Қўлида    гулдаста тутган ўқувчилар саф тортадилар.

Тадбир очилишида мактаб директори М. Ҳусанова, Мангуберди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ. Ортиқов, "Иқбол" газетаси муҳаррири Ф. Ибайдуллаев, меҳнат фахрийси  Р. Қодировалар ўқувчилар ва битирувчиларни ўқув йилини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олишлари,  маънавиятини юксалтириш, таълим сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида гапирдилар.

Президентимиз томонидан ёшларга пухта билим бериш, улар маънавиятини юксалтиришга оид илгари сурилган бешта ташаббус мазкур мактабда ҳам ўзининг амалий ифодасини топмоқда. Бу ерда ўқув, бадиий ижодиёт, спорт, касбларга оид тўгараклар мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Мактаб ўқувчилари турли ижодий танловлар, маърифий лойиҳалар, фан олимпиадалари, билимлар беллашувларида, спорт мусобақаларида мунтазам иштирок этмоқда. "Фарзандимга китоб   совға қиламан!" маърифий акцияси доирасида мактаб қошидаги кутубхонага ота-оналар томонидан уч юзга яқин бадиий, маърифий китоблар совға қилинди.

Тадбирда йил давомида фаоллик кўрсатган, самарали меҳнат қилган педагоглар, психолог, тўгарак раҳбарлари, шунингдек, турли танловлар, мусобақалар, ўқишда, жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, тадбирда "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан мактабнинг  бир гуруҳ фидойи ўқитувчилари, фаол ва ижодкор ўқувчилари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Маълумки, мазкур мактабда фаол ва иқтидорли ўқувчилардан бири Мадинахон Хабибуллаева ташаббуси билан "Уста Ҳабибуллоҳ ота" жамғармаси ташкил этилган бўлиб, жамғарма томонидан ўқув йили давомида 1-синфдан 10-синфгача бир нафардан энг аълочи ўқувчиларга ойлик стипендия бериб келинади, йил якуни бўйича энг юқори натижага эришган ўқувчига гран при соврини - ноутбук совға қилиниши йўлга қўйилган.

Тадбирда меҳнат фахрийси Абдулҳамид Абдумажидов маҳалланинг фидойи, меҳнатсевар инсони уста Ҳабибуллоҳ ота ҳақидаги хотираларини гапириб берди. Ана шу инсон номи билан ташкил этилган фонд ташаббуси билан жорий этилган стипендия ўқувчиларнинг фанларни чуқур ўзлаштириши, билим олишга бўлган қизиқиш ва интилишини оширишга, аълочи ва ташаббускор ўқувчилар сафи кенгайишига, мактаб ўқувчиларининг туман ва вилоят миқёсидаги турли кўрик-танловларда юқори натижаларни қўлга киритишларига ёрдам бераётганлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида жорий йил май ойи ва йил якунлари бўйича бир гуруҳ аълочи ўқувчиларга стипендиялар, шунингдек, 2018-2019 ўқув йилида  мактабнинг энг аълочи ўқувчиси, деб топилган 7-синф ўқувчиси Дурдона Йўлдошбоевага гран при соврини - Ноутбук топширилди.

Жорий ўқув йилида ушбу мактабнинг 11-синфини тамомлаган ёшларнинг кўпчилиги олий ўқув юртларига кириб ўқишни  мақсад қилган.

- Мактабда меҳрибон устозларимиздан наинки билимлар, балки одамийлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, фидойилик сабоғини ҳам ўргандик, - дейди 11-синф битирувчиси Зулайҳо Абдуваҳобова. - Бу ерда олган билимларимиз катта ҳаёт йўлида бизни камолот сари етаклайди. Шу сабабли ўқитувчиларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак оз!

Гулчеҳра эшматова,

 

мазкур мактаб ўқитувчиси.