+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

ЖЕТТИСУВ ХАЛҚАРО МАРКАЗИ ҚАНДАЙ МАҚСАДДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ?

Халқаро ҳамкорлик

Андижон давлат университетида Жеттисув халқаро маркази ташкил этилиб, фаолият кўрсата бошлади.

Ҳамкорлик меморандумига асосан Қозоғистон Республикаси Жеттисув давлат университети проректори Даняр Келдияров раҳбарлигидаги мазкур олий ўқув юрти делегацияси икки олий ўқув юрти ўртасида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим жараёнига илғор, инновацион ўқитиш усулларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш ишларини йўлга қўйиш мақсадида Андижон давлат университетида бўлди.

 Меҳмонларни университет ректори Акрамжон Юлдашев қабул қилди. Халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари Ф. Алимов ва бошқа масъуллар иштирокида меҳмонлар билан учрашувда ҳамкорлик истиқболлари, белгиланган ишларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг меҳмонлар университетимизда талабаларга яратилган шароитлар, ахборот-ресурс маркази ҳамда таълим жараёнлари билан бевосита танишди, ўқитувчилар, талабалар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Жеттисув давлат университети ҳақида кенг маълумотлар берилди, ўзаро ҳамкорлик юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ушбу ҳамкорлик шубҳасиз, ҳар икки олий ўқув юрти учун фақат фойда келтиради. Келгусида университетимиз профессор-ўқитувчилари қозоғистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш, таълим, илмий йўналишларда ҳамкорлик  қилиш имконига эга бўлади.

Учрашув доирасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида қўшма битим асосида университетимизда ташкил этилган Жеттисув халқаро марказининг тақдимоти ўтказилди, унинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.

- Марказ университетимизнинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади, - дейди Жеттисув давлат университети проректори Д. Келдияров. - Икки давлат қонунлари, таълим соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар ҳамда ҳар иккала олий ўқув юртининг низоми асосида фаолият кўрсатади. Қолаверса, Қозоғистон олий таълим дастурларини    Ўзбекистонда, Ўзбекистон олий таълим дастурларини Қозоғистонда тарғиб этиш, оммалаштириш, қўшма илмий анжуманлар, кўргазмалар ўтказиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш, ўқув-услубий қўлланмалар яратиш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш курсларини ташкил этиш, магистрлик диссертацияларини биргаликда кўриб чиқиш, қозоғистонлик талабалар учун Андижонда, ўзбекистонлик талабалар учун Жеттисувда ёзги мактаблар ташкил этиш сингари қатор ишларни амалга оширади.

Марказ учун университетнинг физика-математика факультетидан алоҳида хона ажратилиб, зарур техник воситалар, жиҳозлар, илмий-бадиий, қўлланма ҳамда адабиётлар билан таъминланди. Эндиликда бу ерда малакали мутахассислар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича доимий иш олиб боради.

 

Мадаминжон МАҲКАМОВ,

 

АДУ физика-математика факультети декани.