+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ МАВСУМГА ШАЙМИ?

семинар

Айни кунда болаларни     соғломлаштириш, ёзги таътил давомида уларнинг оромгоҳларда мароқли дам олишларини самарали ташкил этиш олдимиздаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Жорий йилда вилоятдаги мавжуд 14 та болалар оромгоҳида 4 сменада 9 минг 100 нафар бола дам олиши белгиланган. Шу кунларда оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш бўйича ишлар якунига етказилмоқда.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси, давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият бошқармалари ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида Булоқбоши туманидаги "Энергетик" болалар оромгоҳида 2019 йил ёз мавсумида фаолият кўрсатувчи болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш бўйича ташкил этилган ўқув-семинарда ана шу йўналишдаги ишлар ўрганилди.

Оромгоҳлар раҳбарлари, ҳисобчилари, спорт йўриқчилари, етакчи тарбиячилар, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган ана шу ўқув-семинарда оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар, мавсумни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда мавсумга тайёргарлик борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланиб, оромгоҳларни ободонлаштириш, зарур инвентарлар, турли жиҳозлар, спорт буюмлари, маърифий-бадиий адабиётлар, дори-дамонлар билан таъминланиши, оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиниши юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тайёргарлик ишлари Андижон туманидаги "Боғишамол", Булоқбоши туманидаги "Энергетик", "Шифокор", Балиқчи туманидаги "Шаббода шифо файз", Бўз туманидаги "Қуёшча", Асака туманидаги "Машъал" оромгоҳларида намунали йўлга қўйилган. Бироқ, таъкидлаш керакки, дам олиш мавсуми бошланишига саноқли кунлар қолган бўлса-да, айрим мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги туфайли бир қатор оромгоҳларда   тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган. Семинарда ана шу шахсларга белгиланган ишларни ўз муддатида якунига етказиш юзасида топшириқлар берилди.

Жорий мавсумда оромгоҳларда иш олиб бориш учун етарли тажриба ва малакага эга педагоглар, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари жалб этилади. Бундан ташқари, оромгоҳларни сифатли озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик, полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар билан таъминлаш борасида фермер хўжаликлари, мутасадди ташкилотлар билан шартномалар тузилган, маҳсулотларнинг сифатли сақланишини таъминлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилган.

Оромгоҳлар қошида ташкил этилган тиббий пунктлар ишини намунали юритиш, биринчи ва режали ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар заҳираси, қолаверса, масъул шахсларнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шароитлар яратилган.

Вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази мутахассислари томонидан  оромгоҳлардаги покизалик, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши қатъий назоратга олинади. Озиқ-овқатлар сифатига, болаларга берилаётган овқатларнинг меъёрига алоҳида эътибор қаратилади.

Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Жумладан, Ёшлар иттифоқи, халқ таълими муассасалари, маданият, спорт бўлимлари ҳамкорлигида фестиваллар, спорт тадбирлари, санъаткорлар, спортчилар билан учрашувлар, турли кўнгилочар кечалар,    шунингдек, оромгоҳларда ижодиёт марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, спорт ва  фанлар бўйича тўгараклар ташкил этиш, қизиқарли машғулотлар ўтказиб борилиши белгиланган. 

Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, дам олиш мавсумини мазмунли, юқори савияда ўтказиш, болажонларимизнинг мароқли дам олишларини таъминлашдир.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ,

 

вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари.