+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

ТУМАН, ШАҲАР ГАЗЕТАЛАРИ КЕРАКМИ?

Олтинкўл туманида босма оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, фаолиятига илғор иш услубларини жорий этиш, газеталар мазмуни, савиясини ошириш ҳамда чоп этиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров олиб борди.

Бугун мамлакатимиздаги босма нашрлар таҳририятлари иқтисодий жиҳатдан оғир даврни бошдан кечирмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Улуғнор" газетасининг атиги битта сони чоп этилган бўлса, "Олтинкўл",   Марҳамат туманининг "Оқ олтин", "Шаҳрихон", "Асака ҳаёти" газеталари ҳам белгиланган даврийликда чоп этилмади.  Айниқса, йилнинг иккинчи чорагида газетани чиқариш билан боғлиқ муаммолар янада ортади.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, матбуот тарқатувчи идоралар, шунингдек, босма матбуот        нашрлари муҳаррирлари иштирокида ўтган тадбирда юзага келган  қийин шароитдан чиқиш, мавжуд муаммоларни қандай бартараф этиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Тан олиб айтишимиз керак, бугун оммавий ахборот воситалари, хусусан, босма матбуот       нашрлари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров. - Бироқ аксарият газеталар жараёнларни ёритишда эскича қолипдан чиқиб кета олмаётганлиги, фаолиятига янгича иш услубларини татбиқ этмаётганлиги, қолаверса, саҳифаларида    танқидий, таҳлилий материалларнинг камлиги сабаб жамиятдаги ўрни ва мавқеини бироз йўқотиб қўймоқда.

Бугун мажбурий обунанинг даври ўтди, энди ҳар бир нашр ўз тақдири учун курашмоғи лозим. Газетани ўқимишли чиқиши, ўқувчиларга ўз вақтида етиб боришига алоҳида эътибор қаратиши, янада муҳими, халқнинг дардини ўқувчига етиб борадиган, уни қизиқтира оладиган даражада ёзиши керак. Менимча, ана шунга эришган нашрнинг иқтисодий аҳволи ҳам, жамиятдаги мавқеи ҳам баланд бўлади.

 Тадбирда мажбурий обунага чек қўйилгач, матбуот нашрларида юзага келаётган муаммолар уларнинг бозор иқтисодиёти талабларига тайёр эмаслигини кўрсатаётганлиги таъкидланди. Муҳаррирлар томонидан          нашрларнинг бундай вазиятдан чиқиб олиши учун  албатта, давлат кўмаги зарурлиги айтиб ўтилди.

- Бугун туман, шаҳар газетаси ўша ҳудудда давлат сиёсатини тарғиб этмоқда, ислоҳотлар жараёнини ёритмоқда, - дейди Хўжаобод тумани "Ҳақиқат" газетаси муҳаррири Толибжон Шерматов. - Шу боис, газеталар учун оғир бўлган бир шароитда газета муассислари - туман, шаҳар ҳокимликлари газетанинг чиқиб туриши, мустақил даромад топадиган иқтисодий базани шакллантириб олгунига қадар зарур ёрдамни кўрсатишлари лозим.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи А. Султонов, "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари бош муҳаррири С. Шукуров, Олтинкўл тумани ҳокими Н. Ўринбоев ва бошқа иштирокчилар томонидан, мазкур йўналишдаги ишларни яхшилаш, самарадорлигини ошириш, газетада чоп этилаётган материалларни тайёрлашга янгича ёндашиш, таҳлилга алоҳида эътибор қаратиш, малакали кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар, уларни ҳал этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ