+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

02 Май 2019

Юртпарвар шоир таваллудига бағишланди

Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида ҳам Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланиб, "Юртпарвар шоир" деб номланган мусиқали кеча бўлиб ўтди.

Кечада Андижон шаҳридаги 13- махсус мактаб ҳамда турли мактаб, коллежларда таҳсил олаётган  кўриш қобилияти заиф, шеъриятга қизиққан, ижодкор ўқувчи ва    ўқитувчилар иштирок этди.

Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг раҳбар ўринбосари Гулнора Маъруфова тадбирни очар экан, Муҳаммад Юсуф она юрт, ватан тупроғини, миллат ва қадриятларни улуғлаган     халқимизнинг ардоқли шоири эканлиги,  шеърларида Ватан,  озодлик,  ғурур, улуғ боболарга ворислик туйғуси  халқона сатрлар орқали тараннум этилганлигини таъкидлади. Чўлпон жамғармаси вакили Дурбек Қўлдошев эса шоирнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. Ўқувчилар ва китобхонлар ўртасида ўтказилган шоирнинг ҳаёти ва бетакрор ижоди юзасидан савол-жавоб баҳрибайтга уланиб кетди. Андижон санъат коллежи ўқувчиси Достонбек Абдуқаҳҳоров ижросидаги шоир шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар  кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан эсдалик    совғалари билан рағбатлантирилди.

Ойдиной РИЗАЕВА,

 

вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходими.