+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

ҲАРБИЙЛАР БЕЛЛАШУВИ

Андижон олимпия захиралари коллежида Ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги    фармойиши ижроси доирасида вилояти ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Шарқий ҳарбий округнинг Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлари ҳамкорлигида ташкил этилган спорт мусобақаларида аскар, сержант ва офицерлар тош кўтариш, енгил атлетика, турникда тортиниш ҳамда армрестлинг бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

- Ҳарбий хизматчиларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш, етакчиларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақаларда ҳарбий хизматчилар фаол иштирок этди, - дейди ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, майор Лазизбек Чориев. - Муҳими,  бу каби тадбирлар нафақат ойликни юқори савияда ўтишига, балки ҳарбийларимизнинг жисмоний ва  профессионал маҳоратини юксалишига ёрдам бермоқда.

Мусобақалар якунига кўра, белгиланган барча спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ойгул ЭШМУРОДОВА,

 

жамоатчи мухбир.