+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

ФАБРИКАДА ЙИЛИГА 1 МИЛЛИОН 200,МИНГ ДОНА ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Пахтаобод туманидаги "Маърифат" маҳалласида "Texno mebel invest" масъулияти чекланган жамиятига қарашли, йилига 1 миллион 200 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга фабрика иш бошлади.

 Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, янги корхоналар барпо этиш, мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлаш,  барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида Андижон вилоятида ана шундай корхоналар сони, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Умумий лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган ушбу корхона жамиятнинг айланма маблағлари ҳамда "Ипак йўли банк" очиқ акциядорлик тижорат банки вилоят филиалидан олинган кредит эвазига ташкил этилди.

Корхонага "ноль" қийматда берилган тумандаги собиқ пойабзал фабрикасининг фойдаланилмай турган биноси қисқа муддатда реконструкция қилиниб, таъмирланди. Хитой, Туркия давлатларидан замонавий дастгоҳ ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди. Ишлаб чиқариш цехлари босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

- Айни кунда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари "Reza textil" бренди остида сотувга чиқарилмоқда, - дейди корхона раҳбари Мирзоҳид Сиддиқов. - Ҳозирча маҳсулотларимиз ички бозорда сотилмоқда. Жорий йил охирига бориб Россия, Украина ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилишни бошлаймиз. Умуман, корхонада йилига 400 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Ҳозирда корхонада 200 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Уларнинг самарали иш юритишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, яна 200 нафар кишининг бандлиги таъминланади, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам икки баробарга ортади.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА