+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

Fолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди

Андижон давлат университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида "Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти", "Энг намунали бошланғич партия ташкилоти", "Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги энг фаол депутат" танловларининг вилоят  босқичлари ўтказилди.

- Айни кунда партиямизнинг 16 та туман, шаҳар кенгашлари таркибидаги 647 та бошланғич ташкилоти сафига 32 минг нафарга яқин аъзо бирлашган, уларнинг кўпчилигини хотин-қизлар ташкил этади, - дейди O'zLiDeP вилоят кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Хуршидахон Ҳалилова. -  Партия дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жамиятдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда бошланғич ташкилотлар, фаоллар ҳамда партия депутатлик гуруҳларининг ўрни ва роли катта. Шу маънода ўтказилган танловлар уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга, илғор иш услубларини оммалаштиришга ёрдам берди.   

Танловларнинг якуний натижаларига кўра, O'zLiDeP Андижон туман ташкилоти "Энг намунали партия туман (шаҳар) ташкилоти" танлови, Асака туманидаги "GM Uzbekistan" қўшма корхонаси қошидаги таянч партия ташкилоти "Энг намунали бошланғич партия ташкилоти" танлови, Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Екатерина Смесова "Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги энг фаол депутат" танлови ғолиби деб топилиб, танловларнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Fолиб ва совриндорлар партия вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Одинахон ТУРFУНОВА,

 

O'zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири.