+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Нояб 2018

"Ёш китобхон" танлови ғолиблари аниқланди

Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини, мутолаа ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган танловнинг саралаш босқичларида вилоят бўйича 37,5 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Дастлабки саралаш босқичи онлайн тест синови асосида ташкил этилганлиги холислик, шаффофликни таъминлаш, натижаларни ўша заҳоти билиш имконини берди. Саралаш босқичларида ғолиб чиққан 136 нафар ёш китобхон  танловнинг туман ва шаҳар босқичларида иштирок этди.

Танловнинг вилоят босқичида учта ёш тоифаси доирасида қатнашган 46  нафар ёш китобхон ўзбек ва жаҳон адабиёти, буюк аллома ва адибларимиз ҳаёти, ижоди бўйича билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёшли иштирокчилар ўртасида Балиқчи туманидаги 6- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиси Дилбарой Сирожиддинова, 15-19 ёшли иштирокчилар ўртасида Пахтаобод туманидаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилнавоз Неъматуллаева, 20-30 ёшли иштирокчилар ўртасида Андижон шаҳридан Шоҳсанам Каримова ғолиб деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Танловда хаяжон ва катта қизиқиш билан иштирок этдим, - дейди танлов ғолибаларидан бири Дилнавоз Неъматуллаева. -  Саралаш, туман ва вилоят босқичида ғолиб бўлганлигимдан жуда хурсандман. Ушбу муваффақият менга куч, шижоат, зиммамга катта масъулият юклайди.  Эндиги мақсадим, танловнинг мамлакат  босқичида ҳам ғолиблар қаторидан жой олиш. Юртбошимиз, ота-онам ва устозларим ишончини оқлаш.

Fолиб ва совриндорлар         китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.

 

Абдужалил Абдураҳимов,

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ходими.