+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Нояб 2018

Муаллималар ўртасида "Заковат" беллашуви ўтказилди

    Избоскан туманидаги 8-умумтаълим мактабида муаллималар ўртасида "Заковат" интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда туман халқ таълими бўлими мутасаддилари, мактабларнинг маънавият ва маърифат бўйича директор ўринбосарлари, илмий бўлим мудирлари, фан ўқитувчилари иштирок этди. Ўқитувчиларнинг тафаккури, билим салоҳияти ва касбий малакасини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган беллашувда умумтаълим мактабларининг 8 нафар зукко, билимдон муаллималари фан, таълим, сиёсатга оид савол-жавоблар доирасида ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этди.

- Бугунги кун ўқитувчиси изланувчан, юксак билим ва иқтидор эгаси бўлмоғи лозим, - дейди 34-умумтаълим мактаби директори Муқаддам Ҳусанова. - Ана шундагина у бугунги ўқувчининг талабига жавоб бера олади. Нафақат ўқувчи ёшлар, балки, ўқитувчиларнинг ҳам билимларини турли викторина, беллашувлар орқали тез-тез синовдан ўтказиб туриш фойдадан холи бўлмайди.

Беллашувда саволларга энг кўп жавоб топган 34-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Маҳлиё Содиқова ғолиб деб топилиб, ҳомийларнинг эсдалик   совғаси, туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

 

 

Ҳулкарой ЮЛДАШЕВА