+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Нояб 2018

Ёшлар ва мутолаа

Шаҳрихон қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида "Ёшлар ва мутолаа" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг  тарғиб этиш, китобсеварларни кўпайтириш, иқтидорли ва тафаккурли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси мутасаддилари, касб-ҳунар коллежларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, Ахборот-ресурс марказлари раҳбарлари, ўқувчи ёшлар қатнашдилар. 

Тадбирда сўз олганлар китоб ва унинг ёшлар камолоти, маънавиятининг юксалишидаги ўрнига алоҳида тўхталдилар.  Шундан сўнг ахборот-ресурс маркази ходимлари ва ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. Савол-жавобларга бой баҳсу мунозара, фаол китобхон ёшлар мушоираси, қизиқарли саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

- Китоб - тафаккур машъаласи, - дейди коллежнинг ахборот-ресурс маркази раҳбари М. Раҳмонова. - Инсоннинг энг катта бойлиги бу унинг ақл-тафаккури, китоб эса ана шу ақлни, фикру тафаккурни ифодалаш воситасидир.

Бу каби тадбир Шаҳрихон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида ҳам бўлиб ўтди. "Китоб эзгуликка етаклайди" мавзусида бўлиб ўтган тадбирда коллеж директори А. Йўлдошев сўз олиб, китобнинг ҳаётимиз, жамиятдаги ўрни ва роли хусусида гапирди. Ўқувчилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

Тадбирларда фаол ва аълочи ўқувчиларга   китоблар совға қилинди.

 

Озода ОЛИМОВА,

 

жамоатчи мухбир.