+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Сен 2018

ЎШ ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚУРУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БУНЁД ЭТИЛГАН МАКТАБ-ГИМНАЗИЯ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н. Йўлдошев раҳбарлигидаги мамлакатимиз парламенти делегациясининг Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик мустаҳкамланиб, кенгайиб бораётганлиги, биргина жорий йилнинг январь-июль ойида ўзаро савдо айланмаси 88 фоизга ўсиб, қарийб 215,7 миллион АҚШ долларига етганлиги таъкидланди.

Учрашув доирасида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Ўш шаҳрида ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилган янги мактаб-гимназиянинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Икки қўшни давлат ўртасида маданий, таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистондаги 90 та мактабда 7,5 минг нафарга яқин ўғил-қиз қирғиз тилида сабоқ олмоқда.   Ўзбекистонда қирғиз тили ва маданиятини, Қирғизистонда эса ўзбек тили ва маданиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ўш шаҳри марказидаги Алишер Навоий номли 630 ўринга мўлжалланган уч қаватли мактаб-гимназия қурилиши Андижон вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмаси асосида мамлакатимизнинг қатор қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилди. Қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар Ўзбекистондан келтирилди.

Кенг ўқув ва лаборатория хоналари, катта томоша саҳнасига эга фаоллар зали, спорт зали, футбол майдони, тиббиёт хонаси, 150 ўринли ошхонаси бўлган мазкур мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Мактабнинг қарийб 1 гектар ҳудудига турли манзарали дарахтлар ўтқазилди, ободонлаштириш ишлари бажарилди. 

Дўстлик ва биродарлик байрамига айланиб кетган тадбирда ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тинчлик, миллатлараро дўстликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Мактаб-гимназиянинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўш  области губернатори Ўразбек  Жилқибаев иштирок этди.

 

 

Саидаҳмад ШУКУРОВ