+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Авг 2018

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда "устоз-шогирд" мактабининг роли ортиб бормоқда

Хўжаобод туманидаги 9-сон болалар  мусиқа ва санъат мактабида "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ҳунармандчиликни ривожлантириш" мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳамда Хўжаобод тумани хотин-қизлар қўмиталари, "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармаси, "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳунарманд ва тадбиркор хотин-қизлар, маҳаллалар фаоллари иштирок этиб, ҳунармандчиликни ривожлантириш, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ёшларни ҳунарга ўргатиш, эришилаётган ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

- Айни кунда вилоятимизда уюшма таркибида 2 минг 471 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда, - дейди "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят    бошқармаси раҳбари Шахло Солиева. - Уларнинг 680 нафарини хотин-қизлар, 492 нафарини ёшлар ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 756 нафар ҳунарманд фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун банклар томонидан 20 миллиард 751 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Дарҳақиқат, айни кунда "устоз-шогирд" мактабини яратиш, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида Андижон шаҳри, Шаҳрихон, Асака, Андижон, Хўжаобод туманларида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Тадбир доирасида турли йўналишларда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмадан жой олган миллий ва замонавий либослар, кўрпа-тўшак жилдлари, попоп ва дўппидўзлик маҳсулотлари, пойабзаллар ҳунарманд опа-сингилларимизнинг қўли гул, юксак дид ва маҳорат соҳибалари эканлигини кўрсатди. Ана шу маҳсулот ва буюмлар,  айниқса, ёш дизайнер-модельерлар томонидан яратилган янги либослар тақдимоти барчада катта қизиқиш уйғотди.

- Етти нафар шогирдим билан болалар ва аёллар либосларини тикамиз, - дейди Хўжаобод туманидаги "Саноатчилар" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш ҳунарманд Муқаддас Абдунабиева. - Ҳунармандларга берилаётган кенг имкониятлар бизни янада фаол ишлашга, фаолиятимизни кенгайтиришга ундамоқда.

Тадбирда мутахассислар томонидан иштирокчиларга "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига бериладиган перференциялар, солиқ имтиёзлари, ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш хусусида кенг маълумотлар берилди. Бир гуруҳ ёш ҳунармандлар меҳнат дафтарчалари олди. Шунингдек, ҳунармандчиликни ривожлантириш, "устоз-шогирд" мактабини яратиш борасида ибратли фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ уста ва ёш ҳунармандларга тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари топширилди. 

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова иштирок этиб, туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш, "устоз-шогирд" мактабини яратиш борасидаги ишларга юқори баҳо берди ва бу борада амалга оширилиши зарур вазифалар хусусида гапирди.

Ёш санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

 

 

Нигорахон САЙДАЛИЕВА.