+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Авг 2018

Маҳаллада "Сайёр суд" мажлиси ўтказилди

Андижон шаҳридаги "Ўзбекистон 20 йиллиги" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Андижон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н. Бобомирзаев, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Н. Акрамов, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мутахассислари, фаоллари, ёшлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мажлисда содир этилган жиноятлар муҳокама қилиниб, жиноятчилик ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, келгусида маҳаллада бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Суд мажлисида  Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Р. Турғунов, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси У. Жўраев, А. Исаковлар томонидан еттита жиноий иш кўриб чиқилиб, айбланувчиларга нисбатан адолат ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ҳукм чиқарилди. 

Йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Р. Жўрабоева иштирок этиб, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш хусусида гапирди.

 

 

Ойгул ЭШМУРОДОВА,жамоатчи мухбир.