+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Авг 2018

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР КАМАЯДИ

Андижон туманида "Ибратли ҳаёт мактаби" деб номланган тадбир бўлиб ўтди

Вилоят, Андижон тумани хотин-қизлар қўмиталари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда ФҲДЁ бўлимлари мудирлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, отинойилар, фуқаролар йиғинлари қошидаги "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмалари, Яраштириш комиссиялари раислари, фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда оилавий ажримлар, у билан боғлиқ низоларни бартараф этиш, ноқонуний никоҳ, аёллар жиноятчилигининг олдини олиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

- Жорий йилнинг 1-ярмида вилоятда 1 минг 550 дан ортиқ оилалар ажралиб кетишининг олди олинган бўлса-да, афсуски, 1 минг 973 та ажрим қайд этилган, - дейди "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Андижон вилоят бошқармаси раҳбари Лазокат Жалолова. - Ушбу кўрсаткич оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарурлигини тақозо этади.

Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳлар ҳамда "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман ва шаҳар бўлимлари мутахассислари ҳамкорлигида ажримларнинг сабаб ва омиллари ўрганиб чиқилганлиги қайд этилди. Жумладан, ажримларнинг аксариятига қайнона-келин, қуда-анда ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги келишмовчиликлар,   фарзандсизлик, қонуний никоҳи бекор бўлмасдан бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида уйланиб олиш ҳолатлари сабаб бўлаётганлиги маълум бўлди.

Тадбирга ибратли ҳаёт кечираётган, катта ҳаётий тажрибага эга бир гуруҳ онахонлар ҳам таклиф этилди. Улар ўзларининг ҳаётий тажрибалари, оилани мустаҳкамлаш борасидаги тутумлар ҳақида гапириб бердилар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдириб, ўз маслаҳатларини бердилар. Маҳаллалар мутахассислари томонидан оилавий можаролар, қайнона-келин муносабатлари акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди.  

Тадбирда оилаларни мустаҳкамлаш, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит  барқарорлигини таъминлаш, ноқонуний, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, аёллар билан боғлиқ жиноятчилик ҳолатларига йўл қўймаслик, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 

Маҳфузахон МИРЗАЕВА,

Андижон туманидаги "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг

 

хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси.