+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Авг 2018

КОРЕЯЛИК ШИФОКОРЛАР АНДИЖОНДА 900-НАФАРГА ЯҚИН ФУҚАРОНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗДИ

Вилоятимизда Корея Республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ шифокорлар томонидан тиббий кўрик тадбирлари ўтказилди.

Истиқлол йилларида юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, тиббий муассасалар моддий-техника баъзасини мустаҳкамлаш, халқаро тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жаҳон миқиёсидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва тизимга жорий этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги эътиборга молик.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳамда Корея Республикасининг "Ewha Womans University" госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига асосан вилоятимиз туман, шаҳарларида ўтказилган тиббий кўрик тадбирлари ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин мисолдир. 

- Ҳафта  давомида Андижонда кореялик шифокорлар томонидан тиббий кўрик тадбирлари ўтказилади, - дейди "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали директори Турсунбой Бердираҳматов. - Кўрикка ташриф буюрган фуқаролар саломатликлари бўйича улардан зарур тавсия ва маслаҳатлар олиш имконига эга бўладилар.

Дарҳақиқат, тиббий кўриклар педиатр, ортопед, кордиолог, аллерголог, терапевт, стомотолог, фармацевт, уролог, дермотолог ва бошқа қатор  мутахассисликларга эга бўлган малакали шифокорлар томонидан олиб борилди. Айниқса, тиббий текширувлар Кореядан олиб келинган тиббий жиҳоз ва асбоблар ёрдамида ўтказилганлиги тиббий кўрикнинг  самарали ўтишини таъминлади. 

- Мақсадимиз, юртингиз аҳолиси саломатлигини сақлашга кўмаклашиш, ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш,  - дейди Ewha Womans University госпитали профессори Чой Хай Ёонг. - Ўзбекистонда аввал ҳам бўлганман. Юртингизда амалга оширилган ўзгаришлар мени ҳайратга солмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқларни алоҳида эътироф этиш ўринли. Ташриф доирасидаги ўзаро ҳамкорлигимиз ижобий самаралар беришига ишонаман.

Кўрик жараёнида 900 нафарга яқин фуқаро тиббий текшироув ўтди, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар, бир гуруҳ беморларга эса бепул дори-дармонлар, санитария-гигена воситалари берилди.

 

Ташриф доирасида кореялик шифокорлар Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, талабалар билан учрашув ўтказди. Учрашувда тиббий таълим ва унинг самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан мулоқотлар, шунингдек, илмий лекциялар ўқилиб, маҳорат дарслари ўтказилди.