+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Июль 2018

Ишлаб чиқариш цехлари кўпаймоқда

Андижон шаҳридаги Деҳқонобод маҳалласида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ишга тушди. Тадбиркор Ҳикматхон Юнусованинг саъйи ҳаракати билан иш бошлаган трикотаж цехида асосан эркаклар кўйлаклари, болаларга мўлжалланган мавсумий футболкалар ишлаб чиқарилади. Ишчиларнинг унумли меҳнат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Улар икки маҳал иссиқ овқат билан бепул таъминланмоқда.

-Юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Мақсадларимиз эзгу, режаларимиз улкан, - дейди Ҳикматхон Юнусова. - Келажакда юз фоиз табиий матодан тайёрланаётган маҳсулотларимиз ҳажмини кенгайтириб, қўшни давлатларга сотишни мўлжаллаяпмиз. Иш ҳақлари ўз вақтида бериб борилмоқда.

Тадбиркорлик билан шуғулланувчи хотин-қизлар сафининг кенгайиши ишлаб чиқаришда соғлом рақобат муҳитини яратмоқда.Яна бир тадбиркор аёл -  Донохон Ботирова ҳам трикотаж цехи ташкил этди. Цехда аёллар кўйлаклари ва рўмоллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 

Шуҳратбек КЕЛДИЕВ