+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Июль 2018

"Хонобод" сиҳатгоҳи ишга тушди

Хонобод шаҳрида замонавий даволаш ва диагностика ускуналари билан жиҳозланган "Хонобод" сиҳатгоҳи фойдаланишга топширилди. 

Сиҳатгоҳ денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган бўлиб, ўзининг кислород билан тўйинган ва ионлаштирилган ҳавоси билан юқори ҳамда қуйи нафас органлари, ҳаракат-таянч, асаб тизими касалликларини даволашга ихтисослашган. "GM Uzbekistan" компанияси буюртмаси асосида амалга оширилган қурилиш ишларида мингга яқин қурувчи, муҳандис, ишчи-хизматчилар меҳнат қилдилар.

Муассасанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар ушбу муҳташам кошона Хонободнинг кўркига кўрк қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳолининг саломатлигини тиклаб, мароқли дам олишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

12 гектар ҳудудни эгаллаган муассаса сўлим боғ ҳудудида жойлашган ҳамда манзарали дарахтлар, арчалар ва гуллар билан ўралган.

Сиҳатгоҳ бир вақтнинг ўзида 200 га яқин дам олувчини қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, мазкур даволаш масканида мини-сауна,    циркуляр душ, минерал тузли ва маржонли ванналар, туз ғори, массаж каби саломатлик учун зарур бўлган муолажалар амалга оширилади.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ