+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2018

Чўмилиш қоидаси - умр фойдаси

Андижон шаҳридаги "Дельфин" сузиш ҳавзасида вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш   бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида "Чўмилиш мавсумида очиқ сув ҳавзаларида чўкиш ҳолатларининг олдини олиш ва аҳоли    хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Ойбек Тоштемиров сўзга чиқиб, сув ҳавзаларида чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, фуқароларнинг таъқиқланган жойларда чўмилиши, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликнинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, чўмилиш учун мўлжалланмаган сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўмилишларини чеклаш бўйича мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликда назорат ишларини кучайтиришлари муҳим эканлиги, шаҳар ва туманлар ҳудудларидан оқиб ўтувчи дарё, сой ва каналлар бўйларида фаолият кўрсатадиган дам олиш масканларини атрофлича  ўрганиб чиқиш ва "Чўмилиш таъқиқланади" огоҳлантириш белгиларини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Семинар давомида Қутқарув отряди сувда қутқарув гуруҳининг ғаввослик асбоб-анжомлари ва воситалари кўргазмаси намойиш этилди. Fаввос қутқарувчилар сувда чўкаётган фуқарони қутқариб олиб чиқиш ва унга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини амалий машғулотлар орқали кўрсатиб бердилар. 

Семинар якунида 2018 йилги ёзги чўмилиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш, очиқ сув ҳавзаларида чўкиш ҳолатларининг олдини олиш ва аҳоли   хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар ҳамда ҳамкорликдаги тадбирлар белгилаб олинди.

     

Воҳиджон ҲАМРОҚУЛОВ,

 

вилоят ФВБ ходими.