+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2018

Балиқчида энг ибратли оила аниқланди

Балиқчида "Ибратли оила" кўрик-танловининг туман босқи-чи бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, "Нуроний", Ёшлар   Иттифоқи туман кенгашлари, "Оила"  илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган танловда ибратли оилалардан 7 таси иштирок этди.      

Танлов иштирокчилари оила ҳаётидан видеоролик тайёрлаш, назарий билимлар синови, оила мавзусига оид халқ мақолларини шарҳлаш, муаммоли вазиятдан чиқиш каби  шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

"Ботир" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қўзиевлар оиласи ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.  2-ўрин "Яккатол" МФЙ дан Бойматовлар оиласига, 3-ўрин эса "Муқанна" МФЙ даги Аҳмедовлар оиласига насиб этди.

Мазкур танлов иштирокчи оилаларнинг билим ва тажрибаларини синовдан ўтказди. Бир сўз билан айтганда, танлов оилаларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришда, ўзларига бўлган ишонч ва интилишларини, қолаверса, жамиятдаги ўз ўринларини белгилашларида муҳим аҳамият касб этади.

Fолиб ва қатнашчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 Лолахон Қорабоева,

"Оила"  илмий-амалий тадқиқот маркази

 

Балиқчи туман бўлими раҳбари.