+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июнь 2018

Аёллар спорт фестивали истеъдодли спортчи аёлларни кашф этди

Андижон Олимпия заҳиралари коллежида "Соғлом аёл -    соғлом келажак" шиори остида аёллар спорт фестивалининг  шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт орқали уларнинг саломатлигини сақлаш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш,       соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилган мазкур спорт фестивалида 25 ёшдан юқори аёллардан тузилган турли соҳа ва йўналишлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамоалари иштирок этди.

Фестиваль очилишида сўз олган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Равшаной Жўрабоева ва бошқалар мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, аёлларни хусусан, уй бекаларини спортга жалб этиш, уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур имкониятлар яратиб бериш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ўтказилаётган аёллар спартакиадаси мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидладилар.

Иштирокчилар спортнинг волейбол, баскетбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, шашка, сузиш, дартс, гимнастрада турлари бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

- Иш, оила, бола-чақа ташвиши билан бўлиб аксарият аёлларимиз спорт билан шуғулланишга имкон ҳам, вақт ҳам топа олмайдилар, - дейди Андижон шаҳридаги "Машъал" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Саида Аҳмаджонова. - Аммо маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида биз билмаган қанчадан-қанча қобилият соҳибалари бор экан. Спорт фестивали орқали хотин-қизларимизнинг қанчалик спортга чанқоқ, нақадар серқирра эканликларининг гувоҳи бўлдик. Айтиш мумкинки, фестиваль кўплаб истеъдодли спортчи аёлларни кашф этди.

Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, Андижон шаҳар халқ таълими бўлими жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар жамоасига иккинчи, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси жамоасига учинчи ўрин насиб этди.   Шунингдек, фестивалда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Fолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари ва республикамизнинг тарихий шаҳарларига 3 кунлик сайёҳат йўлланмаси билан тақдирландилар. 

Наргиза УЛУFБЕКОВА,

 

Андижон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси.