+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

Илғор иш тажрибалари ўрганилди

Асака педагогика ва дизайн касб-ҳунар коллежида "Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коллежнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари ва Ёшлар иттифоқи ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича иш тажрибаси" мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари коллеж педагог ходимлари томонидан яратилган ўқув услубий  мажмуалар, гуруҳ раҳбарларининг ҳамда тўгараклар фаолияти бўйича иш ҳужжатлари, шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати буюмлари кўргазмалари билан танишдилар. 

Шундан сўнг коллежнинг турли кафедралари ўқитувчилари Ш. Бурхонов, Б. Исомитдинова,  Р. Абдуллаева, Н. Қаюмова, М. Тўхтаева,  М. Мўминова, Ф. Тожибоева ва бошқаларнинг "Жиноятчиликнинг олдини олишда ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" , "Диний экстремизм - тараққиёт душмани", "Одам савдоси - давр муаммоси", "Касбим - фахрим, коллежим",  "Қизларни турмушга тайёрлаш, эрта турмушнинг олдини олиш",  "Гиёҳвандлик - аср вабоси", "Жавондаги жавоҳирим",  "Оммавий маданиятнинг ёшлар онгига салбий таъсири" мавзуларидаги очиқ дарслари кузатилди.

Айниқса, махсус фанлар кафедраси ўқитувчиси С. Азимова томонидан тўйларни ихчам ўтказиш, тўй билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик масалалари хусусида ташкил этилган "Тўйлар ҳақида ўйлар" мавзусидаги давра суҳбати, хусусан, ўқувчиларнинг  тўйлардаги иллатларга муносабати, халқимизнинг тўй ва маъракаларни ихчам, камчиқим тарзда ўтказиш юзасидан фикрлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда "Нуроний" жамғармаси фаолларининг мурожаати ўқиб берилганлиги тадбир таъсирчанлигини янада оширди.

Махсус фанлар кафедрасида ташкил этилган тўгараклар, хусусан,  тикувчилик фани ўқитувчиси Моҳира Аҳмедова раҳбарлигидаги "Ёш дизайнер", Барчиной Зокирова раҳбарлигидаги "Миллий каштачилик", Абдувоҳид Абдужалилов раҳбарлигидаги  "Дизайнерлар" тўгараклари фаолияти, шунингдек, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Э. Раҳимов раҳбарлигида ўзининг нотўғри ўй-фикрлари билан ҳаёти ва соғлигига хавф солаётган ёшлар ҳаёти акс эттирган саҳна кўриниши, бу каби ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича айтилган таклифлар тадбир қатнашчилари томонидан  ижобий  баҳоланди.

Она тили ва адабиёт кафедраси ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллудининг 64 йиллиги муносабати билан тайёрланган "Муҳаммад Юсуф -  халқ ардоғидаги шоир" мавзусида адабий маънавий-маърифий тадбир доирасида ўқувчилар томонидан ўқилган шеърлар, ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари барчага хуш кайфият улашди.

Семинар доирасида Асака туманида ўтказилган турли танлов ва тадбирларда ғолиб ва  совриндор бўлган коллеж ўқувчилари Мадина Мирзааҳматова, Фотима Шаробиддинова ҳамда Мухлиса Алиеваларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Умуман, семинар таълим-тарбия жараёни борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга, иштирокчиларнинг билим ва малакаларини юксалтиришга, илғор иш тажрибаларини ўрганишга ёрдам берди.

Барчиной ЗОКИРОВА,

 

Асака педагогика ва дизайн касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси.