+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Вилоятимизда тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Олтинкўл туманидаги Жалабек қишлоғида йилига 33 миллион жуфт тиббий қўлқоп ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда янги саноат корхоналарини барпо этиш, хусусан, тиббиёт жиҳозлари, дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида жорий йил давомида тиббий жиҳоз ва ашёлар, дори-дармонлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган кўплаб лойиҳаларни амалга оширилиши кўзда тутилган. Айни кунга қадар ана шу лойиҳалар доирасида қатор корхоналар фаолият юрита бошлади. Жумладан, Олтинкўл туманидаги "Gold grawn farma" масъулияти чекланган жамияти томонидан тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилиб, ишга туширилди.

Корхона очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш,  импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, умуман, инсон манфаатларига ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Умумий қиймати 17 миллиард сўмдан ортиқ мазкур лойиҳа доирасида барпо этилган корхонанинг ҳудуди 1,5 гектарни ташкил этади. Қурилиш-монтаж ишлари учун 7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Замонавий кўринишга эга, илғор техноло-гиялар билан жиҳозланган ушбу заводда ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, корхона ҳудуди, атрофида катта    ҳажмдаги ободолаштириш ишлари амалга оширилди.

Айни пайтга қадар юртимизга жарроҳлик қўлқоплари асосан четдан келтирилган. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу воситага бўлган эҳтиёж тўла қондирилади.

Корхонага Хитой давлатидан 1 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиб ўрнатилди.

 - Корхонамизда йилига 33 миллион жуфт стерилланган ва стерилланмаган сифатли тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқарилади, - дейди "Gold grawn farma" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустамжон Ҳайдаров. - Маҳсулотимиз ички бозорда сотилади ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилинади.

Заводнинг ишга тушиши билан 120 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 70 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Ойгул ЭШМУРОДОВА,

жамоатчи мухбир.