+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

Моҳичеҳра Ҳиндистондаги кўргазмада қатнашди

Вилоятимизнинг иқтидорли ёшларидан бири, Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи иккинчи мутахассислик мактабгача таълим йўналиши ўқувчиси  Моҳичеҳра Раимжонова яқинда Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Ёш дизайнерлар кенгаши ҳамкорлигида Деҳли шаҳрида ташкил этилган мода ҳафталиги - миллий ҳунармадчилик маҳсулотлари кўргазмасида қатнашиб қайтди.

- Ҳиндистонликлар, айниқса, ҳинд аёллари атлас, адрас сингари миллий матоларимиздан тикилган либосларга катта қизиқиш билан қарашди, - дейди М. Раимжонова. - Миллий либосларимиздаги ранглар, миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги, ўзига хослик уларда катта таассуротлар қолдирди.

Бир неча йилдан буён дизайнерлик йўналишида ўз иқтидорини намоён этиб, кўплаб танловларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиб келаётган ёш дизайнер М. Раимжонова модалар ҳафталигида атлас, адрас матоларидан тикилган миллий либослар, попоп маҳсулотлари коллекциялари билан иштирок этиб, ҳиндистонлик мутахассислар ва кўргазма иштирокчиларининг эътиборини қозонди.

 

 

Д. УМРЗОҚОВА.