+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

Мактабда кўргазмали ўқув семинар

Избоскан туманидаги 15-умумтаълим мактабида "Дарс жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларни татбиқ этиш орқали таълим самарадорлигини таъминлаш'' мавзусида кўргазмали ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тумандаги мактаблар ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, бир гуруҳ ўқитувчилари иштирок этган тадбирда турли синфларда она тили ва адабиёти, биология, информатика, жисмоний тарбия ва тўгарак машғулотлари, кимё, география, давлат  ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбиявий соат дарсларидан , "Ҳар бир дарс очиқ    дарсдир!" шиори остида намунали очиқ дарслар ўтказилди. Тадбир иштирокчилари, мутахассислар ўтилган дарсларни юқори баҳоладилар, ўзаро тажриба алмашдилар.

Шунингдек, мактабнинг 7-синф ўқувчилари томонидан "Шу азиз Ватан барчамизники!,, деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам ташкил этилди. "Бир болага 3 китоб''акцияси доирасида ота-оналар фарзандларига, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди. Тадбир давомида янги барпо этилган мактаб кутубхонасининг очилиши ҳам бўлиб ўтди.

 

Мохидил ХУШВАҚОВА,

Гулноза МАҲМУДОВА,

 

мазкур мактаб ўқитувчилари.