+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

ОИТСга қарши курашиш:

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

Вилоятимизда "ОИВ инфекциясининг диогностикаси, профилактикаси ва даволаш масалаларига замонавий ёндошувлар" мавзусида халқаро мутахассислар иштирокида икки кунлик илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасалари, ихтисослаштирилган марказлар, илмий-текшириш институтлари ва олий ўқув юртлари мутахассислари, ёш олимлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари мутахассислари, инфекционист ва педиатрлари, шунингдек, Россия, Швейцария, Қозоғистон, Тожикистон сингари ўнга яқин давлатлардан келган мутахассислар ҳам иштирок этди.

Анжуманда мавзу доирасида маърузалар тингланди.  Маърузаларда касалликни эрта аниқлаш ва тарқалишига қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни даволаш самараси ошириш орқали беморларнинг умрини узайтириш, уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

ОИТС хасталигига қарши курашиш комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, ОИВ инфекциясини тестдан ўтказиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш, янги препаратлар яратиш, амалиётга татбиқ этиш, ОИТС билан касалланган кишиларни парваришлаш ва даволашда илғор усулларни қўллаш, халқаро тажрибаларни ўрганиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, мавзу бўйича юзасидан савол-жавоблар бўлди.

 Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ