+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

"ОИЛА" ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

Андижон шаҳрида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят ҳудудий бўлими ташкил этилиб, капитал таъмирланган бинода иш бошлади.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Марказ очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, унинг муаммоларини ўрганиш, бартараф этиш борасидаги ишлар ижобий натижалар бераётганлиги, Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда дастуриламал бўлаётганлиги таъкидланди.

Фармонда "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари оила институтини мустаҳкамлаш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш,  мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш борасида иш олиб бориши белгиланган.

- Вилоятмизда 745,5 минг оила мавжуд,  - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси          Манзура Юнусова. - Эндиликда фаолият бошлаган Марказнинг вилоят бошқармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан оилалар билан манзилли ва тизимли ишлар олиб борилади.

Андижон шаҳри, Тинчлик кўчасидаги "Оила" илмий-амалий маркази вилоят филиали жойлашган бино вилоят ҳокимлиги кўмагида капитал таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Бу ерда ходимларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур барча шароитлар яратилди, ахборот-коммуникация технологиялари, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бинода Марказнинг шаҳар бўлими ҳам фаолият юритади.

 

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ