+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

04 Дек 2016

Муносиб номзод учун овоз бердик

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда. Андижонликлар сайловда кўтаринки кайфият ва фаоллик билан иштирок этмоқда. Айрим юртдошларимизнинг сайловдаги иштироки ва фикр-мулоҳазалари билан танишдик.

 

Матлубахон Мадаминова, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани Муаззинбой маҳалласида яшовчи ҳунарманд:

- Мен бугун Пахтаобод туманидаги 577-сайлов участкасида ўзим муносиб деб билган президентликка номзод учун овоз бердим. Юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалишида шубҳасиз, бугун бўлиб ўтаётган сайлов муҳим аҳамият касб этади. Мен оддий бир ҳунармандман, фарзандларим, келинларим билан ўз хонадонимда қандолат маҳсулотлари тайёрлайман. Сир эмаски, Истиқлол шарофати билан биз ҳунармандларнинг эмин-эркин фаолият юритишимиз кенг имкониятлар яратилди. Бизга кўрсатилаётган алоҳида эътибор туфайли ҳунаримиз ортидан даромад топиб, нафақат оиламизни тебратиш, балки Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш имконига эга бўлдик. 

Бугунги сайловда ҳар бир юртдошимиз фаол қатнашмоқда. Чунки сайланадиган давлатимиз раҳбарига мамлакатимиз тақдири, тинчлиги ва равнақи кўп жиҳатдан боғлиқ. Ишонаманки, мен овоз берган номзод, юртимиз иқтисодиётини янада кўтаради, шу билан бирга, биз каби ҳунарманд ва тадбиркорларни ҳамиша қўллаб-қувватлайди.

  

Шоҳсанам Тошпўлатова, Андижон давлат университети жисмоний маданият факультети 1-босқич талабаси, сузиш бўйича паралимпиа ўйинлари чемпиони:

- Мен Андижон шаҳринидаги ташкил этилган 112-сайлов участкасига келиб овоз бердим. Очиғи, сайловда биринчи бор қатнашаётганим учун бироз ҳаяжондаман. Бундай дамда кишини бурч, масъулият, ифтихор туйғулари чулғаб олар экан.  

Сайловда мен каби ёшларнинг фаол иштирок этаётганлиги бежиз эмас, албатта. Чунки юртимизда демократик тамойилларнинг шаклланишида, унинг тараққиётида, айниқса, ёшларнинг порлоқ эртаси учун бугун бўлиб ўтаётган сайлов муҳим аҳамият касб этади. Биз ёшларга, спортимиз равнақига кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятлар туфайли ҳам мен ва мен каби ёшлар шу йил Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги паралимпиа ўйинларида ғолиблар қаторидан жой олиб, ўзбекистон ёшлари нималарга қадир эканлигини амалда кўрсата олдик. Бугунги сайловда сайланиб, давлатимиз раҳбари сифатида  фаолият кўрсатадиган президентимиз ҳам келгусида биз ёшларни қўллаб-қувватлашига, спортимизни янада юксалтиришига, юртимиз равнақи учун хизмат қилишига ишонаман.

 

Ф. Ибайдуллаев ёзиб олди.