+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Дек 2016

"СОFЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ - САЛОМАТЛИГИМИЗ ГАРОВИ"

(Иншолар танлови)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг    бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" деб номланган лойиҳа доирасида ўқувчи ёшларнинг соғлом турмуш тарзи борасидаги билим ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш, фаол, билимдон ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида академик лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" мавзусида иншолар танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг мақсад ва вазифалари.

- "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган ишлар ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш;

- ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва кенг тарғиб этиш;

- ўқувчи ёшларнинг тиббий маданияти ва саводхонлигини юксалтириш;

Ўтказиш тартиби ва муддатлари.

Мазкур танлов икки босқичда ўтказилади. Унда вилоятдаги барча лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

 1-босқич: туман ва шаҳар   босқичи. Туман ва шаҳарлардаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида ўтказилади. Танловда 1- ва 2- ўринга лойиқ деб топилган иншолар вилоят босқичига тақдим этилади.

 Танловнинг туман ва шаҳар  босқичлари ўтказилишига вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси масъул ҳисобланади.

2-босқич: вилоят босқичи. Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган ижодий ишлар танловнинг вилоят комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Янги йил арафасида ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилади.

Ташкилий ишлар ва тақдирлаш.

Иншолар танловини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими    бошқармаси томонидан амалга оширилади

Танлов ғолиблари матбуотда эълон қилинади ҳамда бошқарма ва таҳририят томонидан фахрий ёрлиғ, эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Иншолар шу йил 6 декабрга қадар вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига, танлов ташкилий қўмитасига тақдим этилади.

 Қўшимча маълумот олиш учун вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Андижон шаҳри, Новоий шоҳкўчаси, 71- уй, "Иқбол" газетаси таҳририятига мурожаат қилиш мумкин.