+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

АНДИЖОН ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФ ХИЁБОНИ ОЧИЛДИ

Андижон шаҳрининг Амир Темур кўчасида  Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф хиёбони очилди.

Давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, шоирнинг оила аъзолари, шогирдлари, ижодкор ёшлар ҳамда адабиёт ихлосмандлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда адабиётга, маънавиятга, ижод аҳлига катта эътибор кўрсатилаётганлиги, хусусан, Муҳаммад Юсуф хотирасини абадийлаштириш, ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоят марказида  Ўзбекистон Халқ шоири номидаги мактаб ташкил этиш, ёшларга унинг ижодини, ўзбек адабиётининг янги қирраларини чуқур ўргатиш, истеъдодли ижодкорларни тарбиялаш юзасидан ўз таклифларини илгари сурган эди.

Муҳтарам Президентимизнинг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июлдаги "Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Халқ шоири марҳум Муҳаммад Юсуф    халқимизнинг ардоқли шоирларидан бири бўлиб, ўзининг бетакрор асарлари билан халқнинг дардини, қалбидаги қувончу шодликларни, халқига, она юртга муҳаббат, садоқат ва  фидойилик туйғуларини содда ва гўзал мисралар орқали тараннум этган ўзига хос ижодкор эди. 

Халқ ҳурмати ва эҳтиромини топган шоир бугун орамизда йўқ бўлса-да, унинг номи, ижоди тилларда достон, шеърлари эса минглаб қалбларга қувонч, самимият, маънавий гўзаллик улашаётгани айни ҳақиқатдир. Халқ ўзининг ардоқли шоирини асло унутгани йўқ. Айниқса, унинг ижодини ўрганиш, кенг тарғиб этишга қаратилган ишлар кўлами йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Андижон шаҳри марказидаги барпо этилган Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбоннинг барпо этилганлиги шоир хотирасини улуғлаш борасидаги ибратли ишларга ёрқин мисолдир.

Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, ҳайкалтарош Шоҳруҳбек Ўрозов томонидан яратилган бюст, шунингдек, иккита фаввора, манзарали гул ва дарахт кўчатлари ўтказилган  мазкур хиёбон Андижон шаҳрининг кўркига кўрк қўшди. қолаверса, ёш ижодкорлар тарбиялайдиган зиё масканларидан бирига айланди.

- Жорий ўқув йилида мактабимизда 150 нафарга яқин йигит-қиз таҳсил олмоқда, - дейди Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори Шоҳиста Нурматова. - Мактабимизда ҳам умумтаълим фанлари, ҳам адабиёт ва  бадиий ижод борасида пухта билим олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. 

 Тадбир меҳмонлари мактаб-интернатда ташкил этилган "Муҳаммад Юсуф музейи", шоир ижодига бағишланган очиқ дарс, "Муҳаммад Юсуф издошлари" номли адабиёт тўгараги фаолияти билан танишдилар.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ