+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Нояб 2017

АМАЛИЁТЧИ-ПСИХОЛОГЛАР ФАОЛЛИГИ ЯНАДА ОРТАДИ

(47-сон) ТАДБИР

Андижон миллий ҳунармандчилик ва ижтимоий иқтисодиёт коллежида  "Вояга етмаганлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишда психологларнинг роли" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат  дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоятдаги олий ўқув  юртлари психолог олимлари, таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, амалиётчи-психологлари иштирок этди.

Тадбирда муҳтарам   Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев етакчилигида мамлакатимизда ёшлар, уларнинг камолоти, пухта билим олиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, ўрта махсус таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия, касб-ҳунар ўргатиш жараёнларини давр талаблари даражасида олиб бориш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

- Вилоятимиздаги мавжуд 117 академик лицей ва касб-ҳунар коллежида 2017-2018-ўқув йилида 103 ихтисослик йўналиши бўйича 94 минг нафардан зиёд йигит-қиз таҳсил олмоқда, - дейди  вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков. - Ўқувчиларимиз ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, мазкур семинар ҳам ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга, таълим муассасаларидаги илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга, психолог мутахассислар билим ва малакаларини янада бойитишга ёрдам берди.

Семинарда таълим муассасалари психологларининг касбий малакасини ошириш, суицидга доир билим ва тушунчаларини    бойитиш, ўсмир ёшлар билан ишлаш жараёнида диагностик иш услубларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, ёшларнинг нутқ, кийиниш, муомала одоби ва маданиятини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди, келгусида амалга оширилиши зарур муҳим вазифалар хусусида сўз юритилди.

Тадбир қатнашчилари Андижон миллий    ҳунармандчилик ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи  ўқувчилари ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар. Ташкил этилган тренинг машғулотларида семинар мавзуси доирасида мутахассисларнинг қатор маърузалари тингланди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўқувчиларнинг турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, таълим муассасаси - оила - маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, "Қизларжон" клубларини ташкил этиш орқали қизларни турмушга тайёрлаш, уларнинг соғлом турмуш тарзи кўникмаларини янада бойитиш  зарурлиги таъкидланди.

- Ушбу тадбир бизнинг мавзу доирасидаги билим, тажриба ва тушунчаларимизни янада бойитди, - дейди Қўрғонтепа индустриал педагогика коллежи амалиётчи психологи Феруза Мадолимова.- Ишонаманки, ўрганган билим ва тажрибаларимиз келгусидаги фаолиятимизнинг самарали бўлишида ёрдам беради. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ