Версия для печати
27 Авг 2020

ЭЪЛОН ВА БИЛДИРУВЛАР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА  ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил август ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

1.    "1-molia shakli" (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай;

2.    "1-K shakli (ойлик)" ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5­санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77,  224-82-48

Андижон вилояти статистика бошқармаси.

 

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил август ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

1.    "1-K shakli (ойлик)" ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5­санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефонлар: (74) 761-11-42, 224-82-92.

Улуғнор тумани статистика бўлими.

 

Андижон туманида фаолият юритаётган "TRANS AVEO" масъулияти чекланган жамияти Жамият таъсисчиларининг 21.08.2020 йилдаги Умумий йиғилиши баёнига асосан ўз фаолиятини тўхтатмоқда.

Жамият фаолияти бўйича барча эътирозлар жамият томонидан (Манзили: Андижон тумани, Чорбоғ МФЙ, Чорбоғ кўчаси) 1 ой муддат ичида қабул қилинади.

 

 Жамият  маъмурияти.

Прочитано 794 раз
Super User

Последнее от Super User