+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Авг 2017

БИЗ АМЕРИКА ОЧАЁТГАНИМИЗ ЙЎҚ,

(35-сон) тадбиркор аёлларимиз

- дейди Балиқчи туманидаги Қияли маҳалласида яшовчи оилавий тадбиркор Матлубахон ҲАКИМОВА.

Томорқаси бўла туриб, бирор нарсага муҳтож бўлган кишиларни кўрганимда уларга ачиниб кетаман. Чунки бундай инсонлар вақтларини беҳуда ўтказиш билан бирга, ерни ҳам увол қилишади. Раҳматли қайнотам Набижон Ҳакимов миришкор деҳқон эди. Айниқса, у узумдан  мўл ҳосил олиб, оиламизнинг тўқ  ва бекам яшашини таъминларди. У бизга "Болаларим, ерда гап кўп, ерга яхши қарасангиз, ҳеч қачон муҳтож бўлмайсизлар" деб кўп бор насиҳат қиларди. Ҳозирги пайтда унинг тарбиясини кўрган 8 нафар қайноға ва қайнсингилларимнинг оилалари ҳам моддий фаровонликка эришган.

Оиламиз унча катта эмас. Турмуш ўртоғим чорвачилик фермер хўжалигида ишчи. Ўғлим Ҳамидулло коллежнинг 3-босқичида, қизим Мадинабону эса 9-синфда ўқийди. Биз ҳам қайнотамнинг ўгитларига амал қилиб, кам бўлмадик. Томорқамизда 7 сотих майдонда иссиқхона барпо этганмиз. Иссиқхонада помидор кўчати етиштириб, эрта баҳорда сотамиз. Қолган кўчатларни парваришлаб, май ойида ҳосил оламиз. Харидор излаб бирор жойга кўтариб юрмаймиз. Уйимиздан улгуржи олиб кетишади. Бундан ташқари, қўни-қўшни, маҳалладошларимизга ҳам бозордагидан арзон нархда сотамиз, бундан улар ҳам хурсанд бўлишади. Биргина иссиқхонанинг ўзидан йилига 10-12  миллион сўм даромад оламиз.

Ҳовлимизнинг 2 сотихига узумнинг "Бекмирза бува" навидан 100 туп ўтқазган эдик. Кўчатлар ҳосилга кирди, ушбу нав анча серҳосил экан. Ундан йилига ўртача 5-6 миллион сўм даромад оляпмиз. Ҳовлимиздаги бир неча туп ёнғоқ ва бодом ҳам баракали ҳосил беряпти.

Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини кўриб, яратиб берилаётган имкониятларидан руҳланиб, деҳқончилик билан чекланиб қолмаслик керак, деган хулосага келдик. Ҳозир 2 та сигир, 2 та қўй, 30 та товуқ ҳам боқяпмиз. Кунига ўз эҳтиёжимиздан ортган 15 литр сут ва 20 дона тухумни сотамиз. Қўни-қўшнилар ҳазиллашиб, уйингиз "Мини маркет", ҳамма нарсадан бор дейишади. Топган даромадимиз ҳисобига    уйимизни қайтадан қуриб, таъмирладик.

Баъзи бир одамлар ҳайратланиб: Шунча ишга қандай улгурасизлар?" дея савол беришади.  Мен ҳам бўш келмай уларга:"Биз Америка очаётганимиз йўқ. Булар оддий арифметика-ку. Даромад манбаи ўз қўлимизда бўлгандан кейин ишламасак, ношукурлик бўлади" дейман. Аслида ҳам шундай эмасми? Ер-беминнат хазина.  У Сизни боқаман, деб турсаю биз унга бефарқ қарасак, бу инсофсизлик эмасми? 

Барно ҲАЙДАРОВА

 

ёзиб олди.