+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Май 2017

ҚАЛБГА МУҲРЛАНГАН ХОТИРАЛАР

(22-сон) Унутилмас туйFулар

Илк бор мактаб остонасига қадам қўйганингизда биринчи қўнғироқ жарангги қулоғингизга чалингани ёдингиздами? Ўша дамда мактаб формасида, сочларга оппоқ тасмалар тақилган, қўлларида гул билан шўх-шодон қизалоқларнинг, завқ-у шавққа тўлган болаларнинг ғала-ғовури эшитилиб туради.

Ёруғ синф хонаси, сизни кутиб турган меҳрибон муаллима, янги дўстлар, пастаккина парта ва стуллар, доска, хона гуллари барчаси хотирага муҳрланиб қолган.

Гўё тўққиз йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетгандек. Мана бугун сўнгги қўнғироқ жарангламоқда. Ҳар бир битирувчи-ўқувчининг кўнглида ажиб ҳислар туғён урмоқда. Энди улар қадрли масканини тарк этишади, қадрдон устозлари, синфдошлари билан хайрлашишади.

Шу лаҳзаларда менинг кўз олдимдан мактаб ва синфдошларим билан ўтказган хуш ва бахтиёр дамларим ўтади. Эсимда тўртинчи      синфда ўқир эдик. Қўнғироқ чалиниб дарс бошланди. Биринчи соат математика дарси. Барча ўқувчилар дарсга тайёргарлик кўра бошладик. Негадир синдошимиз Муслима бесарамжон эди. Муаллима синф хонага кирди ва   дарсни бошлади. Салом-аликдан сўнг у ҳамма ўқувчиларга бир-бир назар ташлаб чиқди. Муслиманинг хавотирда эканлигини кўриб, ундан сўради:

-      Муслима нега хомуш ўтирибсан, китоб, дафтарларингни олмайсанми? У ҳижолат чекиб шундай деб жавоб қайтарди:

-      Устоз, сумкамни тополмаяпман...

Ўқитувчимизнинг ҳайронлиги ошиб, бизга юзланди.

-      Ким унинг сумкасини яшириб қўйган бўлса тезда қайтариб берсин, акс ҳолда...

Синфда ғала-ғовур кўтарилди. Бир-биримизга   шубҳали нигоҳ ташладик. Барчамиз сумкани қидиришга тушдик, бутун синфхонани ахтариб тополмадик. Шунда муаллиманинг хуноби ошиб ундан сўради:

-      Ўзи эрталаб уйдан сумканг билан чиққанмидинг, яхшилаб ўйлаб кўр!?

У ўйланиб қолди ва юзини яширди.

... Эртаси куни Муслима қўлида сумкаси билан синфхонага кириб келди. Барча қизлар уни қуршовга олиб саволга тутдик.

-   Ростини айт, сумканг уйда қолиб кетган эканми?

Муслима бошини "ҳа" дегандек қимирлатди. Шунда синфдошларнинг кулгуси синфхонани тўлдириб юборди. Бу воқеани ҳали ҳануз кулиб эслаймиз.

Бундай қизиқарли ва ширин хотираларга бой мактабимиз бизнинг иккинчи уйимиз эди. Тўққиз йил давомида таълим берган устозларимиз худди ота-онамиздек меҳрибон бўлиб қолганди. Синфдошлар билан гўё опа-сингил, ака-укадек қадрдон эдик. Бугун сўнгги қўнғироқ чалиниб, севимли масканимиз билан хайрлашамиз ва янги ҳаётга қадам қўямиз. Мактаб билан боғлиқ хотиралар эса бир умр қалбимизда муҳрланиб қолади.

  

Садоқат СОЛИЖОНОВА