+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2017

ГЎЗАЛЛИК ЯРАТУВЧИ ҚИЗ

(3- сон. Истеъдодли ёшларимиз)

Қадим анъаналаримизни ўзида мужассам этган миллий матоларимиздан замонавий кўринишдаги ўзига хос либослар яратаётган Пахатаобод тумани, Зокир Ҳабибий маҳалласида яшовчи Танзила Мадаминова ёш, истеъдод соҳибаларидан биридир. Ҳақиқиий истеъдод ўз соҳибини албатта, юксак марралар сари етаклайди.

2016 йили Пахтаобод енгил-саноат касб-ҳунар коллежининг дизайнерлик йўналишини тамомлаган Танзила тикувчилик сирларини пухта эгаллаган. қолаверса, ундаги истеъдод  ҳамиша фаол ва илғор бўлишга ундайди.  У устозлари кўмагида билим ва маҳоратини оширди. Қачон қарасанг, қўлида қайчи ва мато билан бир нималар тайёрлаётган ёки турли либослар эскизларини чизиш билан шуғулланаётган бўлади. Тикувчиликка бўлган қизиқиш, интилиш, шу билан бирга, ҳунарнинг сир-асрорларини пухта эгаллаганлиги боис ҳам у тайёрлаган маҳсулотлар кўпчиликка манзур бўлди. Тикувчилик ёш ҳунарманд қизнинг ҳаёти мазмунига айланган. У атлас, адрас ва ипак матоларидан хушбичим, чиройли миллий либослар тикишни жуда яхши ўзлаштириб олди.

Санъатни севган инсон ҳар нарсадан гўзаллик яратишга интилади. Ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан миллий матоларимизга ажиб маъно, сирли мазмунни уйғунлаштириб, замонавий либослар яратаётган бу қиз ўзи яшаётган маҳалладаги қизларга ҳунари сирларини ўргатиб келмоқда.

Танзила яратган либослари билан вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган қатор тадбир ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олмоқда.

 Жумладан, у 2015 йилда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган "Ёш тадбиркор - юртга мададкор" кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, у "Ватан келажаги - сенинг қўлингда", "Юрт келажаги", "Энг фаол "Камолот" аъзоси"  "Ораста қизлар", "Балли қизлар", "Энг зукко ва истеъдодли қиз" каби кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади.

Эгнидан миллий либос тушмайдиган Танзила ўзи яратаётган либослар орқали ёшларни миллий анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга, миллий қадриятларимизни улуғлашга чорламоқда. Унинг асосий мақсади, замонавий кўринишдаги миллий либосларимиз ҳеч қачон урфдан қолмаслигига эришиш, уларнинг унутилмаслиги учун астойдил меҳнат қилиш, миллий либосларимизни тарғиб этиш ва мазмунан янада бойитишдан иборат.

Минг йиллардан буён қадрланиб келаётган миллий либосларимиз яна минг йиллар ўтса ҳам аслидай қолишига ишонамиз. Чунки, Танзила каби тикувчиларимиз халқимизнинг ўзига хос ана шу қадриятлари унутилишига асло йўл қўймайдилар.

 

Хосият СИДДИҚОВА.