+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Июнь 2023

ХОТИН-ҚИЗЛАР НУФУЗИ ОРТИБ БОРМОҚДА

эътироф ва эътибор

Бугун бундоқ жамиятга назар солсак, хотин-қизларимизнинг ижтимоий фаоллашуви тобора ортиб бораётганини яққол кўрамиз. Бу  ривожланиш сари дадил қадам ташлаган давлатимиз учун ижобий ҳолат. Чунки аёлларимиз қанчалар маънавий-маърифий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ҳатто сиёсий жиҳатдан ўсиб, мустақил фикрлаш, соҳаларнинг ривожланиш жараёнларида ўзларини кўрсата олиш салоҳиятига эга бўлса, демак давлат учун шунчалар манфаатлидир.

 Биргина Андижон вилояти мисолида олсак, жами аҳолининг 1 628 589 минг нафарини ташкил қилувчи хотин-қизларнинг  444 минг нафари, яъни, 27,2 фоизи давлат ва жамият бошқарувида фаолият кўрсатмоқда. 

Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган раҳбарлик салоҳияти ва қобилиятига эга бўлган 2200 нафар хотин-қиз кадрлар заҳираси шакллантирилди. Бу, давлатимиз томонидан хотин-қизлар, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотларнинг натижаси, албатта.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги ҳам сезиларли даражада ўсди. қай бир йўналишга қараманг, ўзини намоён қилиш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар, имкониятлардан фойдаланиб, ўз бизнесига эга бўлаётган ишбилармон опа-сингилларимизга дуч келасиз. Аёллар ўртасида тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида  эса кўплаб ишсиз хотин-қизларнинг муқим иш ўрнига эга бўлиши, уларга меҳнат дафтарчаларининг юритилиши, стажга эга бўлиши ҳам қонунийлашмоқда.

Вилоятда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 16 та касб бўйича жами 9 минг нафарга яқин хотин-қиз "Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари"да ҳамда нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунарга ўқитилди.

Асосий эътибор қуйига қаратилаётгани  эса  йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг аста-секинлик билан тизимли равишда ечилишига замин бўлмоқда.

Уй-жойга муҳтож эхтиёжманд 427 нафар хотин-киз уй-жой билан таъминланди, 548 нафар хотин-қизга турар-жой учун ижара компенсацияси тўланди. Шунингдек, 647 нафар хотин-қизнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Демак, шунча аёлнинг қалбига ёруғлик инди, агар аёлни миллатни тарбияловчи устоз деб қарасак, унинг қалбида миннатдорчилик албатта оиласи, фарзандларига ҳам юқади. Бу - давлатимиз олиб бораётган ижтимоий қўллаб- қувватлаш сиёсатининг ҳаётийлигини оширади.

Аёл табиатан курашувчан, оиласи, яқинлари учун ҳар қандай меҳнатга, синовларга чидамли. Аммо буни суиистеъмол қилмаслик керак. Шунинг учун ҳам асли яратилишидан ҳамиша ҳимояга, авайлашга муҳтож бўлган аёлни  турли камситиш, зўравонликдан сақлаш ҳам бугун давлатимизнинг энг асосий масалаларидан бирига айланган. Айниқса, оилавий зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордерларининг жорий этилгани кўплаб аёлларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилмоқда. Ўтган 2022 йилда Андижон вилоятида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳимоя ордерини бериш  орқали зўравонликдан жабр кўрган 3 минг 154 нафар хотин-қиз ҳимоя қилинди.

Яна бир эътирофга лойиқ жиҳат, бу- хотин-қизлармизнинг илм олишга бўлган рағбатини ошириш, уларга имкониятлар яратиш. Аввало олийгоҳларда улар учун қабул квоталарининг оширилиши ижобий ҳолат бўлса, шартнома асосида ўқишга кирган ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг қизларига кўрсатилаётган ёрдам ҳам ниҳоятда қувонарли.

Олий таълим муассасасига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари томонидан 2022 йилда 4 минг 373 нафар хотин-қиз  мурожаат қилган, шундан 1 минг 865 нафарига тавсияномалар берилди ва 50 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оила қизлари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Шунингдек, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни имтиёзли асосида олий таълимда ўқишлари учун белгиланган мезонлар асосида 2401 нафарига тавсияномалар берилди.

Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг шартномалари ҳам 2022 йилдан бошлаб тўлаб берила бошланди. Бу йил ҳам мана шу тартиб жорий этилиши ҳақидаги хабар албатта, илм йўлида астойдил бел боғлаган бўлғуси олималарни руҳлантирмоқда.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар, қонун, фармон ва қарорлар, алалхусус, жамиятимизда АЁЛЛИК МАҚОМининг нуфузини ошириш баробарида, ўзбек хотин-қизларининг дунё миқёсида ўзларини бемалол намоён қилишларига ва миллатнинг қадриятларини кўз- кўз қилишига замин яратиши шубҳасиздир. 

 

Матлуба Юсуф Охун,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси доирасида чоп этилди.