+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Дек 2016

ТЕРИДАГИ ОҚ ДОFЛАР

(52- сон, 2016 й.) Саломатлик - туман бойлик

Нима учун терида оқ доғлар пайдо бўлади? Уни келтириб чиқарувчи омиллар нималардан иборат? Унинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Ана шу ва бу борадаги бизни қизиқтирган бошқа саволлар хусусида Андижон далат тиббиёт институти тери-таносил касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаббатхон Ёқубова қуйидагиларни гапириб  берди.

- Теридаги оқ доғлар дастлаб пушти рангли доғ пайдо бўлиши билан бошланади. Улар кейинчалик оқариб, терида турли катталикдаги оқ доғларни ҳосил қилади. Касаллик тиббий тилда "витилиго" дейилади. Бу тери ёки тери шиллиқ қаватларида пайдо бўладиган оқ рангли доғлар бўлиб, уни келтириб чиқарувчи бир қанча омиллар мавжуд. Айрим беморларда унинг пайдо бўлиши жигар хасталиги билан боғланса, бошқаларида асаб тизимидаги бузилишлар сабаб бўлади.

 

Руҳиятимиз кучли бўлсин

Терида оқ доғларнинг пайдо бўлиб, кўпайиб бориши инсон саломатлигидан кўра, кўпроқ унинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Аксарият тери касалликларининг келиб чиқишига ҳам асосан, инсон ҳаётидаги турли салбий ҳолатлар, яъни қаттиқ қўрқиш, асабийлашиш каби руҳий зарбалар сабаб бўлади. Айнан бу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳам асаб тизимининг бузилиши, эндокрин, иммун тизими ва метаболик ўзгаришлар ҳисобланади.

 

Пархез муҳим эмас

Витилиго, яъни оқ доғлар пайдо бўлишини турли ёшдаги кишилар, ҳатто 1-2 ойлик гўдакларда ҳам кузатиш мумкин. Бунга сабаб бўлажак она организмида ҳомиладорлик вақтида витаминлар етишмаслиги натижасидаги эндокрин ўзгаришлардир. Ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг гипоксияси, яъни кислород ва бошқа моддаларнинг бола организмига етишмаслиги туфайли туғилажак фарзандда витилиго пайдо бўлиши мумкин. Ҳомиладор онадан болага касаллик ўтиш-ўтмаслиги маълум эмас. Ўсмир ёшдаги болаларда гормонал ўзгаришлар кузатилади, бу ҳам касалликни қўзғатувчи сабаблардан бири ҳисобланади.

Бошқа тери касалликларидан фарқли ўлароқ, витилиго билан хасталанган беморлар парҳезга риоя қилиш шарт эмас. Лекин бундай беморларга кўпроқ табиий маҳсулотларни истеъмол қилиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши тавсия этилади.

 

Тавсиялар

Агар бу касаллик вақтида даволанмаса, терида оқ доғлар кўпайиб, бутун тана бўйлаб ёйилиб кетиши мумкин. Одатда зарарланган жойлар оғримайди ва қичишмайди. Беморлардаги кайфиятнинг бузилиши арзимас нарсаларга хафа бўлиш ёки жаҳл чиқиши, депрессия ҳолатларини енгиш учун тинчлантирувчи таъсирга эга дори воситларини қабул қилиш, асаб тизимини мустаҳкамлаш учун чиниқиш, бадантарбия билан шуғулланиш тавсия этилади.

Асабий зўриқиш пайтида органзмдаги ҳужайраларнинг озиқланиши бузилади. Бу ҳужайралар эса терининг ҳимояловчи пигментини ҳосил қилишда бевосита иштирок этади, яъни асабий зўриқиш оқибатида тери га ранг берувчи ҳужайралар нобуд бўлади.

Аввало, бу касаллик бемор терисида кичик ўлчамда пайдо бўлади. Терида айрим сабабларга кўра, ранг берувчи - мелланоцит, деб аталувчи ҳужайра нобуд бўлади ва кейинчалик унинг атрофидаги ҳужайралар ҳам шу ҳолатга тушади. Натижада вақт ўтган сари беморларда оқ доғ эгаллаган жой катталашиб боради. Шу омилларни ҳисобга олган ҳолда бемор дастлабки нуқтадек доғлар пайдо бўлганда мутахассисга мурожаат қилса, шифокор дерматолог аниқ ташҳис қўйиб, мақсадли даволаш услубини қўллайди. Шунда муолажа самарали бўлади.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА  ёзиб олди.