+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Дек 2016

МЕН БАХТЛИ АЁЛМАН,

(52- сон, 2016 й.) Орамиздаги аёллар

- дейди Олтинкўл туманидаги 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муаттар Эргашева.

Олтинкўл туманидаги 34-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Муаттар Эргашева ўз ишининг етук мутахассиси, болажонларнинг жонкуяр устози, уларнинг камоли учун фидоийлик билан меҳнат қилаётган тажрибали педагоглардан биридир.

1994 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаган ёш мутахассис ўша йили ушбу таълим даргоҳида меҳнат фаолиятини бошлади. Мана қарийб 25 йилдирки, жамоада самарали меҳнат қилиб, ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келмоқда. Ўтган ана шу давр мобайнида минглаб ёшларга рус тили ва адабиёти фани сирларини пухта ўргатишга ҳаракат қилди. Умуман, ўқувчиларнинг билим олиши ва камол топишида унинг алоҳида хизматлари бор. 

Эътироф этиш керакки, М. Эргашева меҳнат фаолияти давомида доимий изланди, ўз устида тинимсиз ишлади, ўрганди. Мактаб раҳбарлари, устозлари кўмагида катта тажриба тўплади. Ноанъанавий усуллар, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтишга алоҳида эътибор қаратди. У дарс жараёнида  илғор иш услубларини қўллаш бўйича кўплаб очиқ дарслар ўтказди.

- Муаттар Эргашева мактабимизнинг фаол ва фидойи ўқитувчиларидан бири, - дейди мактаб директори Ш. Эгамбердиев. - Фаолияти давомида ноанъанавий усулларни қўллаган ҳолда ўқувчиларни рус тили ва адабиёти дарсига қизиқтириш, фанни чуқур ўргатиш борасида яхшигина тажриба тўплаган. Бунинг самараси ўлароқ, унинг кўплаб ўқувчилари билимлар беллашуви ва фан олимпиадасининг мактаб ва туман босқичларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Бугун Муаттар Эргашева ўз ишининг етук мутахассиси, моҳир педагог сифатида, қолаверса, ўзининг ташаббускорлиги, интилувчанлиги, касбига фидойилиги билан ҳам ҳамкасблари орасида ҳурмат-эътибор топган. Ана шу фазилатлари, шу билан бирга, ўқувчиларига бўлган самимий муносабати, ҳар қандай, вазиятда ўқувчилар кўнглига йўл топа олиши унинг меҳнат фаолияти самарали бўлишида, ёшларга пухта билим беришда муҳим омил бўлмоқда.

Муаттар Эргашева нафақат моҳир педагог, балки меҳрибон она, ҳавас қилса арзийдиган оиланинг бахтли бекаси эканлигини ҳам кўпчилик яхши билади. У ҳозирда турмуш ўртоғи Шуҳратбек ака билан уч нафар фарзандларини тарбиялаб, камолга етказмоқда. Катта ўғиллари Шоҳруҳбек Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган бўлса, яна бир фарзанди Дилшодбек айни кунда мазкур институтда таҳсил олмоқда, кичиги Жаҳонгирмирзо эса мактаб ўқувчиси. У дарсдан бўш пайтларида туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг шахмат тўгарагига қатнайди. Ёш истеъдодли шахматчи сифатида туман, вилоят ва республика миқёсидаги шахмат турнирларида фаол иштирок этиб, ўз иқтидорини намоён этиб келмоқда. Хусусан, у жорий йилда ўтказилган шахмат бўйича Олтинкўл тумани очиқ биринчилигида 10 ёшли шахматчилар ўртасида биринчи ўринни эгаллаб, фахрий ёрлиқ ва медаль билан тақдирланди. Кўп ўтмай "Тошкент кузи - 2016" шахмат мусобақасида ҳам фахрли ўринни эгаллади.

- Фарзандларим камолидан, айниқса, кенжа ўғлимнинг спортда эришаётган ютуқларидан қалбим ғурурга тўлади, - дейди Муаттар опа. - Энг муҳими юртимизда азиз фарзандларимизнинг ўз иқтидорларини юзага чиқаришлари учун  кенг имкониятлар яратиб берилган. Албатта, ёшларимиз озод ва обод юртнинг бахтли фарзандлари эканлигидан беҳад қувонамиз.

Мен шу юртнинг бахтли аёлиман. Оилам, фарзандларим тинч, ҳаётим фаровон, севимли касбим, мени ҳар қадамда қўллагувчи жамоам бор. Инсон, айниқса, аёл киши учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.

Дарҳақиқат, орамизда ана шундай бахти бекам аёллар жуда кўп. Демак, аёллари бахтдан масрур яшаётган тинч ва обод юртимиз янада юксалишига, ҳаётимиз бундан-да, гўзал бўлишига асло шубҳа йўқ. 

Муҳайё ИСМОИЛОВА, жамоатчи мухбир.