+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

ТАЖРИБАЛАР - ДАРС САМАРАДОРЛИГИГА ЭЛТАР

Мутахассис минбари

      Хўжаобод  туман халқ  таълими  бўлимига  қарашли   9-умумтаълим  мактабида   1 октябрь - Устоз  ва  мураббийлар  куни  муносабати  билан   рус  тили,  инглиз  тили  фанларининг  ўқитилиши   ва  бошланғич  синфларда  янги  ўқув  йилида  олиб  борилаётган  дарс  машғулотларининг  сифат  ва  самарадорлигини  ўрганиш  мақсадида   кўргазмали  вилоят  семинари  ташкил  қилинди.

      Акромжон  Қорабоев  раҳбарлик  қилаётган   мактабда  айни  дамда  959  нафар  ўқувчи  таҳсил  олмоқда. 71 та  фан  мутахассислари  таълим  тарбия  бермоқда.  Вилоят  халқ  таълими  бошқармасининг   ташаббуси  билан  "2021 - 2022 ўқув  йили  умумтаълим  мактабларида  инновацион  таълим,  касбий  маҳорат,  интеллектуал  салоҳиятни    ривожлантириш  йили"  деб  эълон  қилиниши  мактабда  олиб  борилаётган  таълим - тарбия  ишларида  ўз  аксини  топаётганини  ўрганиш  семинар  кун  тартибининг  асосий  мазмунини  ташкил  этди. Семинар  иштирокчилари  эътиборига     дастлаб,   "Устозларни  мадҳ  этамиз"  деб  номланган   ўқувчиларнинг  бадиий - саҳнавий  кўринишлардан  иборат  тадбири  ҳавола  этилди.  Она  тили,  рус  тили,  инглиз  тилларида   янграган  гўзал  қўшиқ,  куй,  рақс  ва  шеърлар  барчага  манзур  бўлди.

Гулузра  Юлдашева,  Раъно  Хўжамбердиева,  Нигора  Тошболтаева,  Иқболжон  Раҳимов,  Аҳрорбек  Қосимов,  Гулноза  Камолдинова,  Дилноза  Фозилова,  Улуғбек   Маҳмуджоновлар  инглиз  тилидан  ўқувчиларга   сабоқ  берадилар.   Замира  Сатимова,  Мастура  Абдуллаева,  Зийнатхон  Исаева,  Комила  Холматова,  Гулбаҳор  Усмоновалар   эса  рус  тили  фанидан  машғулотларни  олиб  бормоқдалар. Шу  куни  семинар  иштирокчилари   рус  тили,  инглиз  тили  ва  бошланғич  синфларда   ташкил  этилган  бир  қатор  очиқ  дарсларни  кузатдилар,  дарслар  юзасидан  фикр  мулоҳазалар  билдирдилар.

Бугунги  дарсларни  замонавий технологияларсиз  тасаввур  қилиб  бўлмайди.  Ўқитувчиларнинг  услублари  ўзига  хос.  Айниқса,  рус  ҳамда  чет  тилларида   ўқувчиларни   сўзларни  тўғри  талаффуз  қилишга  ўргатиш,  ифодалай  олиш  кўникмасини  ҳосил  қилишда   суҳбатлар,  диалогларнинг  аҳамияти  катта.  Юқори  синфларда  ўқувчи  худди  ўз  она  тилида  ёзгани  каби  чет  тилида   диктант,  иншо,  баён  ёза  олиши,   ижодий  матнларни    мустақил  равишда   ифодалай  олишлари   керак.  Бугун кўпчиликда  хорижий  тилларга  қизиқиш  кучли.   Ўқувчиларда   тилларни  ўрганиш,  мустақил  суҳбатга  кириша  олишлари  учун   қўшимча  адабиётларга   эҳтиёж  сезилади. Синф  кутубхоналаридан  ўрин  олган    қўшимча  манбалар   ўрганаётган   мавзуларни  мустаҳкамлашга  ёрдам  беради.   Бундан  ташқари  ,  "Ёш  тилшунос",  "Қизиқарли  инглиз  тили",  " Тил  ўрганамиз"  сингари  тўгаракларда  машғулотлар   олиб  борилмоқда.

Ўтган  ўқув  йилида  мактаб  битирувчиларидан  14  нафари   турли  олий  таълим  муассасалари  талабалари  бўлдилар.   Янги  ўқув  йили   мактаб  ҳаётида   қувончли  лаҳзалар  билан  бошланди.  11 - синф  ўқувчиси  Мадина  Қаҳрамонова   Қозон  шаҳрида  ўсмирлар  ўртасида   бўлиб  ўтган  "Белбоғли  кураш"  халқаро   мусобақасида   ғолибликни  қўлга  киритди.   Бугун  мактабларнинг  ташқи  қиёфаси,  ўқув  биноларининг   кўркам  ва  муҳташам  кўриниши,  барча  синф  хоналарининг   замонавий  ўқув  қуроллари,  техника  воситалари   билан  таъминлангани  мактабда   таълим  тарбиянинг  бугунги  кун  талабига  жавоб  берадиган   намунали  тарзда   ташкил  этилишига   замин  яратади. 

 

 Маҳбубахон  АБИДОВА,

Хўжаобод   тумани  Халқ  таълими  бўлимининг  рус  тили  ва  хорижий  тиллар  услубчиси.