+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

Устозлик масъулияти

Муносабат

Халқимиз азалдан устоз-шогирдлик анъанасини улуғлаб келади. Барча даврларда улуғ алломалар, пиру устозларнинг ўгитлари, тарбияси билан юксак салоҳиятли шогирдлар камолга етган. Арасту ҳакимдек шарқ алломалари меросини чуқур ўрганган ва кузатган ҳар бир инсон бу ҳолатга, ҳақиқатга гувоҳ бўлиши мумкин.

Биргина Алишер Навоий ҳазратлари ижодини мутолаа қилиш жараёнида ҳам биз устозликнинг нақадар улуғ ва масъулиятли эканлигини, айни чоғда, шогирднинг устоз олдидаги масъулияти ҳам нақадар чуқурлигини ҳис этамиз. Мумтоз асарларда, достонларда ҳатто, ҳукмдорлар ҳам ўз фарзандлари учун алоҳида мураббий ёллаганлар, натижада   валиаҳдлар етук ва салтанат ишидан, дин ва дунё илмидан ҳар томонлама бохабар шахс сифатида вояга етганлар.

Учинчи ренессансни бошлаган мустақил Ўзбекистонимиз узра устозлар - ўқитувчиларнинг ўрни ва мавқеини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлардан, эзгу саъй-ҳаракатлардан биз, устозларнинг кўксимиз тобора кўтарилиб бормоқда. Юртбошимиз бошчилигида ўқитувчиларнинг мавқеини кўтариш, улар учун муносиб иш шароитлар яратиш бобидаги ҳаракатларни ҳар қанча эътироф этсак арзийди, албатта.

Кейинги йилларда устозлик шарафи ниҳоятда сарбаланд эканлигини кўриб, англаб, ушбу касбни танлаганлигимиздан ғурурланиб кетамиз.

Синф хонасига кирган ҳар бир ўқитувчи бугун мен тарбиялаган бола эртанинг муносиб давомчиси бўла оладими, деган саволни ўзига албатта, бериши лозим. Муаллимнинг мақсади фақат ажратилган соатнигина ўтиб чиқишдан иборат бўлмаслиги лозим. Бугуннинг ўқитувчиси ҳар томонлама етук, самимий, ўқувчиларидан беш-ўн қадам олдинда юрадиган бўлиши зарур. Зеро, бугунги тезкор замонда ҳали мактабга чиқмаган бола ҳам илғор, зукко, бийрон эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

 Биз ўқитадиган болалар Бухорий, Яссавий, Термизий каби боболарга муносиб издош сифатида илмли, салоҳиятли бўлиб вояга етсаларгина, эртанги кунимиз порлоқ, келажагимиз том маънода ишончли қўлда бўлади. Муҳтарам Юртбошимизнинг бугунги чақириқларининг бош мақсади ана шунга қаратилган. Давлатимиз томонидан биз, устозларнинг ортиқча ишларга эмас, фақат ва фақат таълимга банд бўлишимиз, сифатли кадрларни тайёрлаб беришимиз учун зарур барча ишлар қилинмоқда.

Келгусида нафақат муаллимлик, балки, мактаб таълимининг бошқарув тизимини ҳам демократлаштириш бобида самарали ишлар режаланмоқда. Чунончи, ҳозирги кунда тайёрланаётган қарор лойиҳасида мактаб директорларини бевосита маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлаши ҳақидаги хабар юртимизда халқ ҳокимиятчилигининг, халқ сўзининг эътибори, аҳамияти нақадар ортиб бораётганини кўрсатади.

Йиллар мобайнида мактаб ўқувчисининг неча фоизи олий таълимга киради, бу билан ўқитувчиларнинг иши бўлмасди. Мактаб битирилдими,  тамом - у ёғи билан биров қизиқмасди. Эндиликда, ўқувчиларнинг олий таълим даргоҳига кириши ўша мактабнинг мавқеини, нуфузини, раҳбарларнинг савия даражасини белгилайди. Таълимнинг барча йўналишларида амалга оширилаётган бу каби ҳаётбахш ислоҳотлар бизнинг зиммамизга катта масъулият юклаб, ўқувчиларимизнинг келажакка муносиб авлод бўлишида муҳим роль ўйнайди.

 

Наргизахон ЭРГАШЕВА,

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси.

Шаҳнозахон МУХТОРОВА,

 

Андижон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.