+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Окт 2019

Янги тизим: самара ва натижалар

Маҳаллаларда ташкил этилган жамоатчилик гуруҳлари фаолияти хусусида

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Маънавият оиладан бошланади" шиори остида тақдим этилган янги тизим асосида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарлари, маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича бешта йўналишда жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди.  

Маҳаллаларда тавсия этилган янги тизим бўйича иш олиб бориш юзасидан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, бандлик, ички ишлар бошқармалари,  Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, қуйи бўғинларда ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Вилоятдаги 880 маҳалланинг барчасида беш йўналиш - Оилага кириш, Саломатлик  мактаби, Бандлик ва тадбиркорлик, Жиноятчилик профилактикаси,  Таълим ва тарбия йўналишларида 4400 та жамоатчилик гуруҳлари тузилди. Уларнинг фаолияти юзасидан режа-график тасдиқланиб, ижросини таъминлашга қаратилган ишлар изчил олиб борилмоқда.

Ҳар бир ҳудудда ҳафтанинг муайян бир кунида бир йўналишдаги жамоатчилик гуруҳи иш олиб бориши белгиланган. Гуруҳлар ташкил этилгандан сўнг ўтган бир ой давомида вилоятимиздаги 83 мингдан зиёд хонадонга кирилиб, хонадон вакиллари билан бевосита суҳбатлар ўтказилди. Ўрганишлар натижасида хонадонлардаги 8 минг 330 та  муаммо аниқланди.

Бундан ташқари, гуруҳлар томонидан оила қонунчилиги, оиланинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари, унинг фаровонлигини белгиловчи омиллар, оила илмини ёшлар онгига сингдириш масалаларига бағишланган 2 минг 300 дан ортиқ давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, 3101 та оғир ижтимоий вазиятдаги эҳтиёжманд оила аниқланиб, уларнинг 128 тасини ана шундай вазиятдан чиқариш чоралари кўрилди. 322 оилага тиббий, 356 оилага моддий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма қарори ижросини таъминлаш,  аҳоли ўртасида қарор мазмун-моҳиятини тарғиб этиш бўйича 1 минг 874 маротаба давра суҳбати ташкил этилди. Қўмита қошидаги "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмасининг бу борадаги фаолияти таҳлил қилинди.

Гуруҳлар томонидан 236 та низоли, 548 та боқувчисини йўқотган оилалар, 149 та ёлғиз оналар, 242 та отасиз (онасиз) қолган болалар билан якка тартибда иш олиб борилди. Оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган, фарзанди тарбиясига эътиборсиз қараётган ҳамда носоғлом ғоялар таъсирида бўлган хотин-қизлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Вилоятдаги маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар бошчилигида хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси - Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари тузилди. Бошланғич ташкилотлар ишини фаоллаштириш учун  қарийб 27 минг нафар фаол аёл жалб этилди. Ҳар бир туман, шаҳарда фаоллар ишини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилди.

Уйма-уй юриш давомида аниқланган муаммоларнинг 7 минг 657 таси ишчи гуруҳи иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўзида, шаҳар, туман, вилоят даражасида ҳал этиладиган 673 та муаммо ўз даражаларида ҳал этилди.

Вилоятдаги маҳаллаларда 6 кишидан иборат, жами 5 минг 328 нафар аъзога эга Саломатлик мактаби ишчи гуруҳи томонидан аҳолининг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 Бандлик ва тадбиркорлик гуруҳлари аъзолари Бандлик бошқармаси тизимидаги ишга жойлаштириш инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Улар томонидан ишламаётган, ишлаш истагини билдирган 1 минг 628 нафар хотин-қизнинг рўйхати шакллантирилиб, уларни ишга жойлаш чоралари кўрилди. Бир ой давомида 859 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди.  Шунингдек, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари опа-сингилларимизни тадбиркорликка жалб этиш бўйича семинарлар ўтказди.

 Таълим ва тарбия гуруҳи таркибига вилоятдаги 741 та умумтаълим мактаби ҳамда 84 та касб-ҳунар коллежи директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари жалб этилди. Ушбу йўналишдаги гуруҳлар томонидан таълим муассасаларида кийиниш одоби, ўқувчилар давомати, фан тўгаракларига жалб этиш бўйича 2 минг 100 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Кўп дарс қолдираётган 38 нафар қиз ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилиб, қизларнинг дарсларда мунтазам иштирок этиши таъминланди.

Таълим муассасаларида эрта турмушнинг олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимлари ва "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида 958 марта давра суҳбати ўтказилди. Барча мактаб ва коллежларда "Оилага тайёрлаш хоналари" ташкил этилди.

Ўқувчи-қизлар ўртасида миллий либос, қадрият ва анъаналарни тарғиб этиш бўйича "Дўппи" фестивали, "Либос - маънавият кўзгуси", "Узун сочли санамларга оқпар дўппи ярашар" либослар тақдимотлари, "Мен дўппининг суратини чизаман" расмлар, "Дўппи тикдим ипаклари тиллодан" қўшиқлар ижроси бўйича кўрик-танловлар ўтказилди.

Уй бекалари ва ишловчи хотин-қизларнинг миллий либосларда оммавий юришлари ўтказилганлиги аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида миллий либосларимизга бўлган ижобий муносабатни янада яхшилади.

Айни кунларда туман ва шаҳарларда, таълим муассасаларида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсия этилган тақдимот асосида "Бувижоним кийган либослар" шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.

Жиноятчилик ва профилактика гуруҳига бириктирилган ички ишлар бўлимлари хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспекторлари, профилактика инспекторлари ҳамда гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида нотинч оилалар, чет элга ишлагани кетган, озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўташ муассасаларидан қайтган хотин-қизлар, назоратга олинган вояга етмаган ёшлар хонадонларига кириб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Маҳаллалар, таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги, "Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда 20 мингдан ортиқ хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни "Саломатлик гуруҳи" аъзолари томонидан оилаларда  соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллаларда кексалар, юра олмайдиган беморлар, ногирон ҳамда ногирон фарзанди бор аёллар, ҳомиладорлар ва фертиль ёшдаги аёлларнинг холидан хабар олиниб, уларнинг саломатлиги назоратга олинди, муҳтож фуқароларга зарур тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Ўтган бир ой давомида 6 минг 120 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Умуман, гуруҳ аъзолари шифокорлар билан ҳамкорликда саломатликни сақлаш бўйича 4 минг 800 дан ортиқ тушунтириш,  тарғибот ишларини олиб борди. Тиббиёт муассасалари қошида  "Аёллар маслаҳатхонаси", "Қизлар саломатлик маркази" ва "Қизлар саломатлик хоналари" фаолияти йўлга қўйилди.

Саломатлик мактаблари кўмагида 1 минг 242 нафар   соғлигида муаммо бўлган хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида маҳаллаларда 1 минг 458 марта тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган спорт ҳафталиги тадбирларида эса 11 минг 850 нафардан ортиқ хотин-қиз иштирок этди.

"Оила" илмий-амалий   тадқиқот марказининг ҳудудий бўлимлари қошида ташкил этилган "Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби" машғулотларида бўлажак келин-куёвларга махсус дастур асосида намунали оилалар ва "Қайноналар жамоатчилик мактаби" вакиллари иштирокида сабоқлар берилиб, уларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги билимлари бойитилмоқда. Марказ ҳудудий бўлимлари мутахассислари  билан биргаликда 396 та ажримнинг олди олинди, 322 та норасмий яшаётган оиланинг никоҳи расмийлаштирилди.

Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий, тарғибот ишлари самарадорлигини  ошириш мақсадида туман ва шаҳарларда 17 та, шунингдек, ҳар бир маҳаллада таркибига 30 нафардан иборат фаол аёл киритилган тарғибот гуруҳлари тузилди. Ана шу тарғибот гуруҳлари томонидан вақтинча ишсиз аёллар ва уй бекалари иштирокида  диний-экстремистик ва миссионерлик ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича 1 минг 800 дан зиёд  суҳбатлар ўтказилди.

Маҳаллаларда фаолият юритаётган жамоатчилик тўгаракларига 34 минг нафарга яқин, "Ораста қизлар давраси" тўгараклари машғулотларига эса 16 минг нафардан зиёд уюшмаган қизлар жалб этилди.

Бу борадаги ишларнинг тизимли ва изчил амалга оширилиши бўйича зарур барча ишлар олиб борилади.

 

Манзурахон ЮНУСОВА,

вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси