+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Июнь 2018

Журналист ўзига берилган имкониятни суиистеъмол қилмаслиги керак

Муножот Камолова 2003 йилда Ўзбекистон Жаҳон тиллар университетининг журна-листика факультетини тамомлаган. Радиожурналистиканинг сеҳрли олами, овоз ва оҳанг қудрати уни ўзига жалб этганди.

Шу боис ҳам фаолиятини айнан радиожурналистикада бошлашга аҳд қилди. «Ёшлар» радиоканали бош муҳаррири Қувондиқ Сиддиқов Муножотга касб сирлари, журналистнинг бурч ва масъулиятини, соҳанинг ўзига хос тошу тарозисини ўргатди. Бу ерда олинган ҳар бир сабоқ Муножотнинг касбий фаолиятига шижоат билан киришишида тамал тоши бўлди. Ёш журналист телевидение йўналишида ҳам малака ва маҳоратга эга бўлиш орзусида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига йўл олди. Ўзи экранларда кўриб ҳавас қилган, бирга ишлашни орзу қилган малакали журналист ва бошловчилардан тажриба ва амалиёт ўрганди.

- Журналист аёл жамиятда ҳам, оилада ҳам бирдек ўрин топа билиши керак, - дейди Муножот Камолова. - Самарали меҳнат қилиб жамиятга кўпроқ фойдам тегиши учун оилам тинч, улардан кўнглим хотиржам бўлиши лозим. Фарзандларим катта бўлгунча касбий фаолиятимда анча танаффус қилдим. Бироқ, таътилдаги йиллар ўрнини бемалол қоплай оламан, деб ўйлайман. Чунки, оилам мени ҳамиша қўллаб-қувватлаб туради.

Муножот Андижон вилоят телерадиокомпаниясида 2012 йилда сухандон сифатида иш бошлади. Ишчанлиги, интилувчанлиги, ишига бўлган масъулияти туфайли касбдошлари ва раҳбарият эътиборига тушди. Аввалига муҳаррир, сўнгра катта муҳаррир лавозимига тайинланди. Ўтган йиллар давомида самарали ижодий фаолияти учун у вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий ёрлиқ, ташаккурномаларига сазовор бўлди. Айни кунда у вилоят телерадиокомпаниясининг катта муҳаррири, "Андижон ахбороти" дастури бошловчиси, "Халқ билан юзма-юз" кўрсатувининг муаллифидир.

- Журналист - ижод кишиси. Унга озгина эркинлик, рағбат бўлиши керак, - дейди М. Камолова. - Шундагина у ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқара олади, ижоди янада юксалади. Шу маънода бугун соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, журналистларга кўрсатилаётган рағбат ва эътибор бизни янада фаол ишлашга, янги-янги лойиҳалар сари илҳомлантиради. Бугунги кун тележурналисти янгиликка интилувчан, билимли, сиёсий етук, томошабинни қизиқтира оладиган, уларга маънавий озуқа берадиган, холис ахборот билан таъминловчи дастурлар устида иш олиб бориши керак. Шундагина у мухлислари орасида ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олади.

Дарҳақиқат, Муножот Камолова ҳам айни кунда касбий фаолиятида юксак марраларни забт этиш учун изланиб, интилиб меҳнат қилмоқда. У меҳнатлари эътироф этилишини истайди,  журналистика соҳасида "Олтин қалам" миллий мукофотини, унвонларни қўлга киритишни орзу қилади. Энг муҳими, юксалиб бораётган юртимиз тележурналистикаси ривожига оз бўлса-да ҳисса қўшаётгани, ҳамкасблари, жамоатчилик орасида ўзининг муносиб ўрни борлигидан фахрланади.

- Журналист ўзига берилган имкониятни суиистеъмол қилмаслиги,  воқеликни холис ёритиши, тарозининг иккала палласини баравар ушлаши керак керак, - дейди у. -  Биз журналистлардан ҳамиша сабрли бўлиш, одамларнинг дарду муаммоларини тушуниш, хушмуомала ва одоб-ахлоқли бўлиш талаб этилади. Мана шу хусусиятларни эгаллаган журналистгина одамлар эътирофига сазовор бўлади, жамиятда ҳурмат-эътибор топа олади. Байрам арафасида мен барча касбдошларимга ана шундай эътироф, ҳурмат-эътибор топишларини тилайман.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА