+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Июнь 2018

Ижод фидойиликни талаб қилади

Тақдир чархпалаги Мушарраф Охуновани 1968 йилда Фарғо-нанинг Марғилонидан Андижонга улоқтирди. Бегона жой, нотаниш муҳит. Мушарраф опа тушган жойида "тош бўлиб қотиши", ўзидан кўпайиб "палак ёзиши" учун оиласига, қишлоғига меҳр қўйиши, Марғилон соғинчини енгиш учун нима биландир чалғиши керак эди. Болалигида шеърий машқлар қилиб турган истеъдод соҳибаси энди чинакам ижод оламига шўнғиди. Аввалига болаларга атаб шеърлар, эртак ва ҳикоялар ёзди, сўнгра мақолалар ёзишга ўтди.

Ана шу тариқа ижод йўлига кирган М. Охунованинг ижод намуналари "Олтинкўл" газетаси саҳифаларида кўрина бошлади. У таҳририятга жамоатчи мухбир сифатида қатнаб юриб, қаламини чархлаб борди, ўқиш-ўрганиш, изланишдан чарчамади. Бирин-кетин туғилган фарзандларини бирини опичлаб, бирини етаклаб таҳририят топшириқларни адо этишдан чарчамади.

- Неча километрлаб йўлни пиёда босиб ўтиб, одамлар билан суҳбатлашиб, битта мақолани тайёрлаш учун не-не машаққатларга дуч келинарди. Маълумот тўплашдаги қийинчиликларни айтмайсизми? Булар ижодкорни тоблайди, малакали мутахассис бўлиб етишишига ёрдам беради, - дейди Мушарраф опа. 

Журналист ўтган ярим асрлик ижодий фаолияти давомида вилоят, республика миқёсидаги матбуот нашрларида маънавий-маърифий, ижтимоий мавзуларда ёзган мақолалари, "Турмуш чорраҳаларида" рукни остидаги  ҳаётий лавҳалари, публицистик жанрдаги долзарб материаллари билан газетхонлар қалбидан жой олди.  Унинг сатира ва юморга бой ҳажвиялари одамларни кулдирса, ҳаётий ҳикоялари йиғлатади, мақолалари барчани мулоҳазага, мушоҳадага чорлайди.

Мушарраф Охунова айни пайтда нафақада бўлса-да, ёзишдан тўхтагани йўқ. "Хотиннинг каттаси", "Қувонч", "Матонатга йўғрилган бардош", "Наврўз", "Кесилган сиртмоқ", "Болалигим гулбаҳор", "Сийрат", "Айиқполвон ҳақида эртак", "Аёл қадри" сингари китоб-ларнинг муаллифи, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг аъзосидир.

- Соҳамиздаги ёш мутахассислар орасида кекса авлод вакилларидай фидоийлари жуда кам, - дейди Мушарраф Охунова. - Аммо, бугун ишлашнинг завқи бошқача. Бугун журналистларнинг шижоат билан, "ёниб" ишлайдиган даври келди. Журналистика шундай соҳаки, ижокорни ўзига ипсиз боғлаб олади. Ундан воз кечиш жуда мушкул. Журналистика фидойи-ликни талаб қилади. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам кунида машаққатли, масъулиятли, шу билан бирга, шарафли бўлган ана шу касб эгаларига  омад, ирода ва сабот, улкан парвозлар тилайман.

Бугун Мушарраф опа пиру бадавлат онахон, заҳматкаш ижодкор сифатида биз қалам аҳли билан бир сафда. Унинг ёзганлари яна узоқ йиллар матбуотимиз саҳифаларини бойитишига, ҳаётий ва ижодий тажрибаси эса ёш журналистларга асқотишига ишонамиз.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ