+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Май 2018

Эъзозларга муносиб зотлар

Мамалакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни халқимизга хос умрбоқий ва юксак инсоний қадриятлар айёмидир. Ушбу муборак кун яхшилар номи ҳеч қачон унутилмаслиги, бугунги фаровон кунларга етишимизга ўзининг ҳиссасини қўшган инсонлар хотираси вақт ўтгани сайин янада улуғворлик касб этиши, уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром юксалаверишининг ёрқин намунасидир.

Бу айём эл-юрт, халқи учун жонфидо қилган, бутун куч-ғайратини сарфлаган мўътабар инсонларни ёд этиш, номларини кўкларга кўтариш, уларнинг ҳаёт йўлларини ёш авлодга ибрат қилиб кўрсатадиган улуғ кун. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Умрини эзгулик ва яхшиликка бағишлаган, юзи нурга, кўкси жанговар нишонларга тўла фахрийларимизни йўқлаш, байрам дастурхонлари ташкил қилиш, нуронийларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш юртимизда яхши анъанага айланган. Қалб меҳрдан қувват олади деганларидек, бундай хайрли ишлар инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини, тинч-осойишта, тўкин ҳаётимизга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  Айниқса, кекса авлод вакилларининг қувончи, дуолари ҳаётимизга қувонч, файз-барака олиб киради.

Мард ва жасурлиги билан юрт ҳимояси йўлида азиз жонини қурбон қилган, эл-юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилган ана шу мўътабар инсонларни ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча хотирласак арзийди.

Гулрухсор УМАРОВА,

 

вилоят футболга  ихтисослаштирилган  мактаб-интернат ўқитувчиси.