+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТАШЛАБ КЕТИЛГАН ГУЛ

(31-сон) Ҳаёт сабоқлари

Гапнинг пўсткалласини айтсам, менга ҳинд кинолари ёқмайди. Хаёлимда шу кинолар қизларимизни йўлдан оздиришга ҳисса қўшаяптими, деб ўйлаб қоламан. Ёшлик пайтларимизда кино театрларда чипта топилиши қийин бўлган  "Сангам", "Чангда қолган гул" каби филмьлар ҳозир фақат тилларда қолди.

Бугунги ҳинд киноларининг аксарияти ярим    яланғоч юришга, йигитлар билан ишқ ўйинини ўйнашга ўргатади холос. Кўп қизларимиз шу кинолар таъсирида орзулар уммонига ғарқ бўлиб, оёғи остидаги ҳақиқий ҳаётни кўрмаяпти ва натижада билмай босган тиконнинг оғриқларидан азоб чекмоқда.

Гулноза худди шу ҳинд актирисаларидек гўзал,    сочлари нақ тақимини ўпадиган қиз эди, ўзи ҳам жуда шўх, бир гапириб, ўн куларди(аслида қиз боланинг шўхлиги яхши одат эмас экан). Ишхонамиздаги аёллар Гулнозани келин қилишни орзу қилар, бироқ унинг кўнгил қўйган йигити бўлиб, севгилиси уни ҳар куни ишхонамиз олдида кутиб турарди. Гулнозанинг тўйи бўлаётганини, ўша йигитга турмушга чиқаётганини эшитиб, ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Бироқ тўйдан бир кун олдин у куёвнинг яқин қариндоши вафот этганлигини айтиб, ҳеч кимга билдирмасдан ишдан бўшаш ҳақида ариза ташлаб кетибди.

Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ўғлим бемор бўлиб болалар касалхонасига тушиб қолди. У ерда боласини кўтариб юрган Гулнозани учратиб, ҳайрон бўлдим. Чунки унинг тўйи қолдирилганидан кейин никоҳи бўлганлиги ҳақида ҳабар эшитмаган эдик.

- Ие, турмушга чиқдингизми? Тўйингиз қачон бўлди? Нега бизларга айтмадингиз? Ўша йигитга бўлдими ўзи, - каби саволларим уни довдиратиб қўйди.

- Улар азадор бўлишгани учун кўпчиликни айтолмадим, - деди у негадир кўзлари тўла мунг билан. Севган йигити бўлса, нима учун у бунчалик маъюс, деган ўй менинг миямда айланарди.

Эртаси куни Гулноза билан бир палатада боласини олиб ётган аёл менинг олдимга келди. Касалхонанинг овлоқ жойигача қўлтиғимдан ушлаб олиб бориб, мени ғоятда таажжубга солувчи гапларни гапирди.:

- Кеча сиз билан гаплашганидан сўнг Гулноза роса йиғлади. Бошдан ўтганларини сизга айтмаслигимни илтимос қилди. Балки ишхонангиздагилар ёрдам беришар, деган умидда ваъдамни бузишга мажбур бўляпман. Гулнозанинг тўйи бўлмаган. Отаси қалинни кўп сўраган экан. Қудалар бунга рози бўлишмаган. Оқибатда, тўй қолдирилибди. Гулноза эса у йигитдан ҳомиладор экан. Отасининг ғазабидан қўрқиб, бу сирни айта олмаган. Вақти-соати етиб, ота уйида кўзи ёриган. Жоҳил ота бир куни йўргакланган чақалоқни қалин қор устига отиб юборган. У боласини олиб кўча кўйда дайдиб юраверган. Охири шамоллаб, йўталаверган бола билан шу касалхонага кириб келган. Унинг шашқатор кўз ёшларига раҳми келган дўхтирлар боласини даволаб беришибди. Борар ери бўлмаган Гулноза ҳалигача  касалхонада бошпана топиб юрибди.

Аёл гапираяпти, менинг кўзимдан эса тинмай ёш қуйиляпти. Унга қандай ёрдам беришим мумкин, ўзим ҳам муштипар аёл бўлсам...

Яратганнинг карами кенг. Бу воқеа юрагимда армон бўлиб қолмади. Кўзим билан Аллоҳнинг кароматини кўриб кўнглим таскин топди. Орадан бир ҳафта ўтиб, касалхонага     совчи келди. Куёв бўлмиш ҳарбий экан. Болани куёвнинг бефарзанд акаси асраб оладиган бўлибди. Уни тез-тез кўриб туриши имконияти бўлгани учун Гулноза розилик берибди.

Касалхона ходимларидан тортиб, ҳаммамиз Гулнозани кузатиб қўйиш учун йиғилдик. Куёвнинг қўлида гуллар, акаси билан келин-ойиси эса ҳар-хил ўйинчоқларни кўтариб олишган. Бўлғуси овсин болани олишга қўлларини узатди. Гулноза эса болани бергиси келмай маҳкам бағрига босди. Бу манзарани кўриб турганларнинг бари ўзини йиғидан тутолмади. Шундан кейин Гулнозани      бошқа учратмадим.

Болам деган онани ёмонга чиқариб бўлмайди. Ўз иффатини беҳаёлларча, балки алданган ҳолда топширган қиз ҳам севгилисидан, ҳам ота-онасидан, ҳам боласидан айрилди. Бу унга адолатли жазо эди.

 

Гулора ИСМОИЛОВА