+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Гўзал хулқ - ота-онадан мерос

Дил туҒёни

Ота-она ҳамма вақт "болам" деб яшайди. Фарзандлари камолини  кўришни  орзу қилади, унда чиройли  сифатлар, гўзал инсоний фазилатлар намоён бўлишини истайди. Фарзанд улғайган чоғида ҳам ота-онасига талпинади. Бир   мурғак жонни улғайтириб, эл-юртга қўшиш учун ота-она қанча заҳмат чекади.  Бироқ улар ҳеч қачон боласининг вояга етгунига қадар қилган меҳнатларини таъна қилмайдилар. Жигарбанди учун ҳамиша ўз жонини беришга тайёр бўладилар.

Ёшим улғайиб, ўзим ҳам она бўлдим. Кўз ўнгимда болаларим улғайишмоқда. Ота-онамни тез-тез кўргани борар, улар билан дийдорлашишни  канда қилмасдим. Ўзимча, уларни қадрлаяпман, соғинтирмай, мудом йўқлаб тураман, бахтимга тинч бўлишсин, деб ўзимдан хурсанд, ҳаётимдан завқланиб яшардим.

Бизни боқиб, тарбиялаб, эл-юртга қўшган ота-онам нуроний ёшда. Улар фарзандларини чиройли тарбиялаган, кўплар ҳавас қилса арзийдиган ибратли ҳаёт кечирган, ҳаж ибодатларини адо этган бахтли инсонлардир.

Ўз вақтида улар биз - фарзандларини ўқитиб, уйли-жойли қилишган, бизнинг камолимиз, эришган ютуқларимиз орқали орзуларини рўёбга чиқарган, бизлардан кўнгиллари тўлган ва ҳамиша дуода бўлган эдилар. Ҳаёт бешавқат экан. Бирин-кетин улар оламдан ўтдилар. Уларни йўқотгандан кейин  қадрларини янада чуқурроқ ҳис этдик. Ота-онамни тез-тез йўқлаб турганим учун  уларни йўқотиш мен учун  анча оғир кечди. Ахир, улар ҳаёт синовларини мардона енгиб ўтган менинг суянч тоғларим эди.

Улар билан ўтган дамларни, уларнинг ҳикматга тўла суҳбатларини тез-тез ёдга оламан, соғинаман. Фарзандларимга уларнинг олижаноб ва юксак инсоний фазилатлари ҳақида гапириб бераман.

Отам болалигимдан "анворимнинг гули, атрофида сайрайдиган булбули" деб мени эркалашлари, онамнинг "она қизим", деб алқаганлари умрбод қалбимга муҳрланиб қолган. Ўйлаб қарасам, улар ҳақиқий фаришталар экан.

Ота-онамнинг тарбияси, панд-насиҳатлари билан камол топдик, оқ-қорани танийдиган, ҳаёт синовларига дош бера оладиган, ҳаётда ўз ўрнимизни топа оладиган, салоҳиятли инсонлар бўлиб камолга етдик.

 Инсон ота-онасини ардоқласа, хизматини қилиб, дуоларини олса, барча эзгу мақсадларига эриша олишига ҳаётим мисолида амин бўлдим. Бугун соғ-саломатман, оилам, фарзандларим тинч, хаж ибодатини адо этдим. Бир инсонга, бир аёлга бундан ортиқ яна қандай бахт бўлиши мумкин.

Ёшимиз улғайиб, фарзанд, набираларимизга ота-онамиздан мерос - чиройли хулқни ўргатишга, чиройли тарбияни беришга ҳаракат қиляпман. Аёлларимиз оиласида ана шундай чиройли муҳитни, гўзал хулқ, одобларни шакллантира олса, унинг авлодлари ҳам ана шу гўзал анъана ва қадриятларни шубҳасиз, давом эттиради.

Мана шундай бахтиёр кунларда ота-онамни эслайман, дилимга беихтиёр қуйидаги мисралар келади:

Яхшиликлар кўзлаб ўзингиз,

Фарзандларга жони фидосиз,

Меҳр-оқибатдан сўзлаган - сиз,

Меҳри дарё, қўш қанотимсиз.

 

Меҳр булоғидан сув тутган,

Қалбларимга сеҳр жо этган,

Жонимнинг парчаси, деб суйган,

Жонкуярим, меҳрибонимсиз.

 Замирахон МАНСУРОВА,

Андижон шаҳридаги 48- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.