+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Иста ато йўлида фидо жон қилмоқ

Орадан қарийб беш юз йилдан ортиқроқ вақт ўтган бўлса-да, Навоий ҳазратлари ўзбек халқининг фахри, тилимизнинг асосчиси, маънавиятимизнинг гултожи, шеърият мулкининг султони дея, эътироф этиб келинади.

Навоий ижоди гўё бир уммондир. Ирмоқлар уммондан баҳра олиб яшнагани каби, Навоий ижодини ўрганиш, асарларини таҳлил қилиш бугунги кун ёшларини ҳар жиҳатдан етук ва баркамол этиб тарбиялашда, уларнинг маънавий дунёсини бойитишда муҳим аҳамият касб этади. Уларни бурч, масъулият, Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат руҳида тарбиялашда, ёшлар онгига миллий ғурурни сингдиришга ёрдам беради.

Навоий асарларининг умрбоқийлигининг сири ҳам асарларида илгари сурилган умумбашарий ғоялар, юксак ахлоқий фазилатлар, комиллик ва инсонпарварликдир.

Бобокалонимиз ҳар бир асарида инсонийликнинг масъулияти ва шарафи ҳақида сўз юритади. Ёшларни илм олишга,  илмли бўлишга ундайди. Намунали жамият қуришда, унинг ривожида ҳар жиҳатдан етук ахлоқли, илм-маърифатли ёшларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлайди. Айниқса, ота-онага бўлган ҳурмат-эҳтиромни инсон одобини белгиловчи юксак фазилат деб билади.

Иста ато йўлида фидо жон қилмоқ,

Қуллуқ аноға ҳам улча имкон қилмоқ,

Зуҳди абад истасанг фаровон қилмоқ,

Бил они ато-аноға эҳсон қилмоқ.

Дарҳақиқат, ота-онага ҳурмат кўрсатиш, уларни тириклигида қадрлаш комиллик белгисидир.

Фарзанд ато қилуғин чу одат қилғай,

Ул одат ила касби саодат қилғай,

Ҳар кимқи отоға кўп риоят қилғай,

Ўғлидин анга бу иш сироят қилғай.

Навоийнинг таъкидлашича, отанинг хизматини қилган, унга ғамҳўрлик ва меҳрибонлик кўрсатган фарзанд     саодатмандир. Унинг отасига қилган яхшиликлари ўзига ҳам  фарзандларидан қайтади. Аксинча бўлса, отани қадрламаса, фарзандлик бурчини бажармаса, афсус ва надоматда ўтгай.

Биз - устозлар ёшларимиз онгу-шуурига ҳазрат Навоий асарларини, улардаги илгари сурилган ғояларни нечоғлик кўп сингдирсак, улуғ бобомиз ижодларига муҳаббат ва ҳавас уйғота олсак, улар албатта теран фикрли, ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлишлари шубҳасиз.

 

Наргиза FОЗИЕВА,

 

Балиқчи педагогика коллежи ўқитувчиси.