+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Ватан мехридан-да буюк мехр йўқ дунёда...

кечинма

 

Бундан 48 йил аввал ҳарбий хизматда бирга бўлган сафдошлар учрашиш, дийдорлашиш учун йиғиладиган бўлдик. Бу тез-тез учрашув, йиғинимизнинг дебочаси эди.

Турли ҳудудларда яшаётган хизматдошларни манзиллари орқали сўроқлаб, бир неча хизматдош йўлга тушдик. Хўжаобод шаҳри, Янги чек, Октябрь қишлоқларидан айримларини сўроқлаб топдик. Уларнинг бири фермер, бири тадбиркор, яна бири эса савдоргарлик ишлари билан банд экан. Баъзиларини эса таниш осон бўлмади. Хизматдошларни олис қишлоқ, шаҳарлардан ҳам йўқладик, учрашувга таклиф қилдик. Нурмуҳаммад, Мансуржон, Тоҳиржон, Камолиддин...

Биз хизмат қилган 1972-1974 йилларда ҳарбий хизмат муддати 2 йил бўлиб, асосан чет элларда, хорижий давлатларда ўталар, чақирилувчиларнинг кўпи Россиянинг турли ҳудудларига юборилар эдилар. Бизнинг хизматимиз Москва шаҳри атрофида кечди.

Ўша вақтда юракларимизнинг туб-тубига сингиб кетган ягона Ватан тушунчаси (собиқ Совет Иттифоқи, "Мой адрес Советский Союз" ашуласи машҳур бўлган даврлар), унга хизмат қилиш шарафли бурч эканлигини ҳис этиш - бутун вужудимизни қамраб олганди.

Хизмат даврини Россия ўрмонларида ўтадик. Биз билан бирга хизматга чақирилган айрим рус йигитлари "Ватан хизматида" эканимизни эшитиб, бизни масхаралаб кулишарди. Бу эса бизга оғир ботар, ўз Ватанимиз эмас, Россия заминида, ўзга юртда хизмат қилаётганимиз алам қиларди.

Хизматни тамомлаб, Ўзбекистонга қайтдик. Самолётдан тушибоқ, она заминимизга қадам босган вақтда кўзларим ёшга тўлди. Дарров муқаддас ерни тавоф қилиб, унга бош қўйдим. Тупроқни ўпдим. Атрофдагиларнинг ҳайрон бўлиб, қайта-қайта нигоҳ ташлашига эътибор бермай, ерни сийпалаб, кўзларимизга суртдик. Ватан қадрини, меҳрини ундан олисда бўлганлар яхши биладилар. Ўз юртингдан узоқда, мусофирчиликда бағрингда бир кемтиклик сезасан. Ватанга қайтгач, ўзимни эркин, бахтиёр ҳис қилдим.

Ватанимиз мустақилликка эришганлиги ҳақидаги хабардан қувониб, хизматдошларим билан дарров қўнғироқлашдик. Бир-биримизни табрикладик. Мана, шунга ҳам 29 йил бўлибди. Ҳозирда ҳарбий хизматни она юртимизнинг ўзида ўтаётган йигитларга ҳавасим келади. Улар нақадар бахтли! Чунки, улар она юртимиз сарҳадларини қўриқлайдилар. 

Ҳар тонг мусаффо тонгни қаршилар эканман, фарахбахш кунларнинг бардавом бўлишини, оилам, яқинларим бағрида соғ-саломат, эркин яшаётганимдан,  ўз Ватаним, халқимга хизматим сингаётганлигидан фахрга тўламан. Мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган қулайликлар, не-не юрт фидойилари, заҳматкаш инсонлар билан замондош эканимдан ғурурланаман.

Шукроналар айтаман. Юрт, Ватан меҳридан-да буюкроқ меҳр йўқлигига яна бир бор амин бўламан. Ёшларга ҳамиша юртга садоқатли фарзанд бўлишни  уқтираман.

Йўлбарс ЭШОНОВ,

 

Хўжаобод тумани.