+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАТРАЛАР

Меҳр

Дунёда энг арзон нарса нима биласизми? Инсон нима учун ана шу нарсага ҳамиша эҳтиёж сезади. У нима ўзи, бойликми, мол-дунёми, обрў-эътиборми? Билсангиз, улардан-да кучли, улардан-да қимматбаҳо нарса бор.

Бир оғиз ширин сўз билан қўшнингиздан ҳол-аҳвол сўранг, кўнгли тоғдай кўтарилади, икки дона иссиққина нон олиб бериб ота-онангизнинг ҳолидан хабар олинг, дуо оласиз, уларнинг кўзларида қувонч ва меҳрни кўрасиз. 

Фарзандларингиз хато қилса, уларга яхши гапириб хатоларини тушунтиринг, уларнинг меҳрини қозонасиз.

Зеро, инсон учун энг зарур  нарса меҳр эканлигини унутманг, бир чимдимгина меҳрингизни ҳеч кимдан дариғ тутманг.

Умр -оқар сув

Инсон умрини оқар дарёга қиёслаш мумкин, тўлиб тошиб оқаётган сувларнинг шиддати суронли йилларни эслатади. Гоҳида тиниқ,  гоҳо эса лойқа аралаш оқаётган сувлар инсонларни гоҳ шодон, гоҳида ғамгин кунларига ўхшайди. Бир маромда оқаётган зилол сув, гоҳида тошу қояларга урилиб, атрофга ўз зарраларини зарб билан сочиб, ғазаб билан оқадики, тўғри йўлдан илдам кетаётган инсон ҳаёт сўқмоқларида қоқилиб, атрофдагиларга заҳрини сочаётгандай гўё.

Гоҳ қуриб қолади ҳиссиз одамдай, гоҳ тўлиб тошади қирғоқларидан- молу-давлатини кўкка сочган хотамтой каби, гоҳида қуёшнинг нурида ял-ял товланиб, жилваланиб оқади, худди бевафо дунёнинг ташвишларидан бехабар, беғубор гўдак сингари. 

Пишқириб, зўриқиб оқаётган пайтда шундай даҳшатли тусга кирадики, бутун дунёни остин-устун қилмоқчи бўлган аламзада одамдек гўё, бир зумда домига тортар борлиқни - душманнинг устига бостириб келаётган лашкар мисоли.

Ирмоқлар - гўёки ака-сингиллар, манзиллари эса - дарё. Дарё - ўз фарзандларига қучоғини очган меҳрибон она!

Истар эдим, инсон зотининг зилол сувдай пок бўлса қалби, умрлари эса дарёдай узун,  меҳрлари чексиз денгиз сингари.

Инсон умри - оқар сув гўё.

 

 

Назира ДАДАБОЕВА